Ҳисобот: ўзбекистонликлар қандай ишни кўпроқ излайдилар?

HeadHunter Ўзбекистонда иш излаш бўйича ўз маълумотлари асосида тадқиқот ўтказди.

Меҳнат фаолияти ҳар биримизнинг ҳаётимизда муҳим ўрин эгаллайди. Лекин шундай лаҳзалар бўладики, инсон ишини, ҳатто фаолият йўналишини ўзгартириш устида жиддий ўйланиб қолади. Ўзгаришлар ҳар доим ҳам осон кечавермайди, шу сабабли шубҳага йўғрилган саволлардан қочиб қутулиб бўлмайди.

Иш излашни нимадан бошлаш керак? Қайси иш менга мос келади? Меҳнат бозорида қандай бўш иш ўринлари бор? Резюмени қандай тузган яхшироқ? HH.uz Ўзбекистондаги маошлар ва меҳнат бозори ҳақидаги энг сўнгги шарҳни тақдим этади. HeadHunter тадқиқотлари асосида Ўзбекистон меҳнат бозоридаги талаб ва таклифларнинг асосий тенденцияларини кўриб чиқамиз.

Энг талабгир касблар бешталиги

2018 йил бошида бўш иш ўринлари савдо соҳасида айниқса катта ўсишга эга бўлди (жойлаштирилган барча вакансияларнинг 25 фоизи).

Рейтингда иккинчи ўринни IT, телеком ва туризм, ресторанлар эгаллади (11,7 фоиздан).

Етакчи учталикка яна маъмурий персонал (11 фоиз) ҳам киради. Бу йўналиш ичида талабгир учталикни офис-менежер, раҳбар ёрдамчиси, call-center оператори лавозимлари ташкил этди.

Бозорда яна тиббиёт ходимлари, суғуртачилар, харидлар бўйича мутахассисларга ҳам талаб катта.

Портал тахминига кўра, энг ноёб мутахассислар тиббиётда, туризм, ресторан бизнеси ҳамда консультациялар соҳасида кузатилади.

Бозорда кимлар изланмайди?

Эътибордан четда қолганлар ичида биринчи ўринни хом ашё қазиб чиқариш соҳаси мутахассислари эгаллайдилар. Бу энг даромадли ва истиқболли соҳа бўлгани боис, мутахассислар ўртасида кучли рақобат мавжудлиги ҳайратланарли эмас. Топ-менежерлар ва давлат хизматчилари, шунингдек хавфсизлик бўйича мутахассислар ўртасида ҳам рақобат анчайин кучайди. Ишни энди бошлаётганлар учун ҳам мураккаб даврлар кечмоқда – уларнинг талаблари ҳам иш берувчилар таклифларидан устун бўлди. Транспорт ва уй ходимлари анъанавий равишда рақобат кучли бозорлар саналади.

Рақамлар: ёш, маош, жинс мувозанати

Портал маълумотларига кўра, асосан 26 ёшдан 35 ёшгача бўлганлар иш қидирадилар – умумий кўрсаткичнинг 56,2 фоизи. Эркаклар (77,5 фоиз) аёлларга (22,4 фоиз) қараганда уч баробар кўпроқ резюме жойлаганлар.

Жорий йил биринчи чорагида энг юқори ҳақ тўланадиган касблар йўналиши тиббиёт ва фармацевтика бўлди. Бу соҳада ялпи маош ҳажми – биринчи чорак учун 128 000 000 сўм.

Иш изловчилар олишга тайёр бўлган минимал иш ҳақи – 400 000 сўм IT соҳасидаги бошловчи мутахассис учун сўралган. Иш берувчилар эса, минимал иш ҳақи – 700 000 сўмни юк ташувчи-йиғувчи лавозими учун таклиф қилганлар.

Иш берувчилар таклифлари

Касб йўналиши Минимал
иш ҳақи
Максимал
иш ҳақи
Автомобиль бизнеси 688 512 15 872 000
Маъмурий персонал 786 944 4 160 000
Банклар, инвестициялар, лизинг 885 248 11 803 392
Хавфсизлик 462 336 2 213 120
Бухгалтерия, бошқарув ҳисоби, молия 786 944 9 836 160
Юқори менежмент 2 459 008 11 803 392
Давлат хизмати, нодавлат ташкилотлари 2 459 008 2 459 008
Хом ашё қазиб чиқариш 6 348 800 6 745 600
Уй ходимлари 944 256 1 967 232
Харидлар 1 721 344 6 745 600
Инсталляция ва сервис 1 475 456 5 900 800
Ахборот технологиялари, интернет, телеком 786 944 11 904 000
Санъат кўнгил очиш, масс-медиа 688 512 15 872 000
Консультация 688 512 9 836 160
Маркетинг, реклама, PR 786 944 5 901 696
Тиббиёт, фармацевтика 983 552 12 800 000
Илм-фан, таълим 1 229 568 7 142 400
Иш бошлаш, талабалар 688 512 7 936 000
Савдо 836 096 9 836 160
Ишлаб чиқариш 786 944 12 800 000
Ишчи персонал 590 208 3 934 464
Спорт клублари, фитнес, гўзалик салонлари 1 775 456 1 775 456
Қурилиш, кўчмас мулк 885 248 8 960 000
Транспорт, логистика 688 512 15 872 000
Туризм, меҳмонхоналар, ресторанлар 786 944 15 872 000
Ходимларни бошқариш, тренинг 768 000 3 934 464
Юристлар 1 721 344 7 868 928

 

 

 

Энг кўп ўқилган