Ақлли бўлиш – фойдали: америкача таълим

Америка университетига кириш, грант олиш, жўшқин таълим жараёнида омон қолиш ва ўқишни иш билан уйғунлаштириш – ўзбекистонлик талабаларнинг шахсий тажрибалари билан танишамиз.

Шейла Бхарат
Маунт-Холиок коллежи талабалари Дональд Трампнинг АҚШ Президенти этиб сайланганлигига қарши чиқмоқдалар

Таълим нархи ва грантлар

Шейлла кропШейла Бхарат, Маунт-Холиок (Массачусетс) коллежининг “Психология ва социология” йўналиши талабаси:

– 12 та коллежга ҳужжатлар топширгандим, уларнинг еттитасидан ижобий жавоб келди. Ўқув муассасаси талабгирлиги ва грант суммасидан келиб чиқиб шу ерни танладим.

Маунт-Холиок — кичкина қишлоқдаги қизлар коллежи. Бу ерда 2500 нафар талаба таҳсил олади.

Таълим, яшаш ва суғурта йилига 58 минг долларга айланади. Менда бир нечта грант бор, улар таълимни тўлиқ қоплайди. Шу сабабли яхши ўқиш ва ақлли бўлиш фойда келтиради, дея оламан.

Альбина cropАльбина Хартнер, Флорида университетининг интерьер архитектор-дизайнери мутахассислиги бўйича талабаси:

– Флорида университети – штатдаги энг йирик ОТМлардан бири. Бу ерда генетика, атом энергетикаси бўйича илмий тадқиқотлар ўтказилади; бу ерда олимлар реактив қирувчи самолёт симуляторини бошқара олувчи сунъий мия етиштирдилар. Университет ўз битирувчиси – генетик кодни шарҳлай олгани учун Нобель мукофотини олган Роберт Граббс билан фахрланади.

Магистратура йилига 27 минг долларга айланади, яшаш, тиббий суғурта, дарсликлар ва компьютер ҳақи бунга кирмайди. Мен Фулбрайт дастури бўйича таҳсил оламан, у яшаш ва дарсликларга харажатни кўтаради, таълимни эса университетнинг ўзи қоплайди.

Одатда ОТМлар стипендияларни бакалавриат учун SAT (Scholastic Aptitude Test)  ва магистратура учун GRE (Graduate Record Examinations) имтиҳонлари ўртача баллидан келиб чиқиб ажратадилар, баъзида олдинги ўқув юртлари баҳоларини ҳам инобатга оладилар. Спортчилар учун ҳам анчайин жиддий грантлар бор. Бундан ташқари, агар университетда ишлайдиган бўлсангиз, масалан профессор ёрдамчиси бўлибми, ёки маъмуриятдами, ўқиш бепул бўлади; бунга яна иш ҳақи ва тиббий суғурта ҳам қўшилади.  Фақат таълим орқали нимага эришмоқчи эканингизни аниқ тасаввур қилишингиз керак. Билимингиз фаолият соҳангиз ва мамлакат ривожланишига таъсири қанчалик кенгроқ бўлса, грант ютиб олишингиз шунчалик осон бўлади.

Альбина Хартнер
Флорида Университети президенти Кент Фкус билан бирга

Данила кропДанила Фролов, Балтимор округидаги Мэриленд университети магистратурасида компьютер инжинирингини ўрганади:

– Коллежимиз мамлакат коллежлари рейтингида 159- ўринда ва энг инновацион ўқув юртлари орасида еттинчи ўринда туради.  Бу ерда 14 минг нафар талаба психология, кимё, санъат, ахборот технологиялари, инжиниринг каби 40 та ихтисослик бўйича таҳсил олади. Асосий эътибор техник ихтисосликларга қаратилган.

Йиллик таълим нархи штат резидентлари учун 14 минг, бошқа штатлар ва мамлакатлардан келганлар учун 22–24 минг долларни ташкил этади. Кўплаб молиявий дастурлар ва грантлар бор, улар ўқиш ҳақини қисман ёки тўлиқ қоплайдилар. Улардан баъзилари кампусдан иш бериб талабаларнинг ўзларига таълим учун пул ишлаб топиш имкониятини яратади. Масалан, Finaid ресурсида стипендиялар излаб кўриш мумкин.

Ўқишга қандай кирилади

Шейлла кропШейла: – Бу узоқ ва мураккаб жараён. 517 та коллеж ва университетда базавий университет таълимига кириш учун аризаларнинг ягона шакли – common application тўлдирилади, 500–1500 та сўзли иншо ёзилади, TOEFL (Test of English as a Foreign Language) ва SAT (ўқиш, математика ва ёзув қисми) имтиҳони топширилади.

Мактабдаги охирги тўрт йилги баҳолар ва резюме тақдим этилади. Мактабдан ташқари нима билан шуғулланганингизни ёзишингиз керак: қандай тўгаракларга боргансиз, кўнгиллилар сафида бўлганмисиз, спорт билан шуғулланганмисиз. Қўшимча равишда ўқитувчилардан тавсияномалар талаб этилади.

Мен қизлар коллежида ўқишим боис, бу ерда кириш учун рақобат катта бўлмади: статистикага кўра, 3 фоиз қизлар бундай коллежда ўқишни истар эканлар. Бутун коллеж тарихида мен Ўзбекистондан келган биринчи талаба бўлдим, бу ушбу ўқув юрти учун қўшимча бонус саналади. Энди улар, айтайлик, афишаларда 80 эмас, 81 мамлакат вакиллари таълим олиши ҳақида ёза оладилар. Ўқийдиганларнинг тўртдан бир қисми – чет элликлар.

Шейла, студентки

Альбина cropАльбина: – Менинг ўқишга киришим АҚШ элчихонаси ҳузуридаги Фулбрайт дастурига қатнашишга ариза топширишдан бошланди. Муваффақият қозонган номзодлар (100–200 нафардан иккитаси) икки йилга АҚШ университетларида ўқишга грант оладилар.

Биринчи босқич – ариза топшириш. Учта эссе ёзилади ва кириш мақсадлари, қисқа муддатли ва узоқ муддатли режалар – магистр даражасини олгач, нималарга эришишни истайсиз, шулар кўрсатилади. Шунингдек ўқиш ва иш жойидан учта тавсиянома сўралади. Юқори балли номзодлар кейинги босқичга ўтадилар – инглиз тилида суҳбат. Иккита асосий имтиҳон топширилади: TOEFL ва GRE (7–11 синфлар дастури бўйича алгебра ва геометрия) ҳамда оғзаки. Оғзаки қисми жуда мураккаб – кам қўлланиладиган сўзлар ва архаизмларни билиш керак. Тест ўз ичига таҳлилий эссе ёзишни ҳам олади.

Университетга мени суҳбатсиз қабул қилдилар – олдинги ютуқларим ва меҳнат тажрибам иш берди.

Данила кропДанила: – Магистратурага кириш Ўзбекистондагига қараганда унчалик мураккаб эмас. Тайёрлов ва ҳужжатларни таржима қилиш жараёни кўп вақт олди. Кириш жараёни асосан коллеж сайтида анкеталарни тўлдириш билан ўтади.

Кириш учун хорижий талаба TOEFL (камида 550-580), баъзида IELTS (камида 5,5) топшириши керак. GRE фақат магистратурага киришда сўралади.

UMBC
Балтимордаги Мэриленд университети
Технологиялар маркази. Фото: Pinterest

Ўқув жараёни

Шейлла кропШейла: – Биз Liberal Arts тизими бўйича ўқиймиз – биринчи йил исталган йўналиш бўйича тўртта фанни танлаймиз. Мен психология, социология, инглиз адабиёти ва геологияни танладим. Ҳар бир фан юзасидан ҳафтада икки марта 75 дақиқадан учрашамиз.

Иккинчи йилда ихтисосликни аниқлаштирамиз ва таълим чуқур тус олади. Ҳар бир фан бўйича дарс ҳафтада бир марта ўтказилади ва уч соат давом этади. Охирги курсда кунига биттадан фан бор. Жума куни ўқиш бўлмайди, уй вазифалари билан шуғулланиш мумкин. Битта фанга тайёргарлик кўриш 80–100 саҳифа ўқишни ўз ичига олади, қўшимча равишда иншо ва тақдимотлар тайёрланади.

Ҳар бир семестрда талаба янги фанни танлайди. Семестр 4–5 ой давом этади. Сессия имтиҳон ёки иншо, лойиҳа, тақдимотлар ёки спектакль кўринишида ўтиши мумкин. Талабалар сессияда асабийлашмасликлари учун шароит яратилади. Ҳар бир имтиҳон учун уч соат берилади, ҳеч ким кузатиб турмайди. Имтиҳонлар учун хона мавжуд, унга ўзимизга қулай пайтда келамиз.

GPA (Grade Point Average – баҳолар ўртача бали) тизими асосида ўқиймиз, бунда энг юқори балл – 4. Агар талаба икки балдан кам тўпласа, уни синов муддатига қолдирадилар, профессор билан учрашиб, шароитни тушунтиришга имкон берадилар.

Malyszko/Mount Holyoke Photo
Маунт
Холиок коллежи. Фото: http://aicum.org

Альбина cropАльбина: – Америка ОМТларида қайта топширишларга жуда қаттиқ қарашади. Бу ерда ўқийдиганларнинг ҳар бири нима учун ўқиётганлигини жуда яхши билади. Агар баҳоларингиз ёмон бўлса, муаммонинг моҳиятини аниқлаш мақсадида Academic Advisor (академик маслаҳатчи) билан учрашув тайинлашади. Агар стрессни бошқара олмаётган бўлсангиз, психолог билан учрашув белгиланади, академик нома ёзишда қийналаётган бўлсангиз – қўшимча дарсларга юборишади.

Дастур ҳам назарий, ҳам амалий фанлар билан яхши мувозанатланган. Масалан, биринчи семестрда биз мактаблар, шифохоналар, аэропортлар, қариялар уйлари, ресторанлар дизайни ва архитектураси соҳасида академик тадқиқотлар ўқидик; ўқиганларимиз бўйича шарҳлар ёздик. Бу академик инглиз тилини яхши билишни ва тўғри иқтибос келтира олиш малакасини талаб қилади.  Иқтибос келтиришдаги ҳар қандай адашиш ёки иқтибос йўқлиги кўчирмачилик саналади ва қаттиқ жазоланади, қайта тиклаш ҳуқуқисиз ўқишдан ҳайдашлари ҳам мумкин.

Кейинги семестерда “Тадқиқотлар ўтказиш услублари”, “Статистика”, “Архитектура дизайни студиялари”, “Интерьер дизайни учун ҳужжатлар ва чизмалар”ни ўрганамиз.

Мен “оммавий интеллект” назарияси ва унинг умумтаълим муассасалари дизайни ҳамда қурилишида қўллаш бўйича тезислар ёзмоқдаман. Маслаҳатлар олишим ва ўз лойиҳамни кўрсатишим учун, илмий раҳбарим мактаблар қурилиши билан шуғулланувчи компания контактларини ундира олди.

Альбина 01

Данила кропДанила: – Ҳозиргача мен бир қанча фанларни ўқидим: компьютерли архитектура, маълумотлар визуализацияси, ўта юқори даражадаги интеграцияли интеграл схемаларни яратиш ва симсиз сенсорли тармоқлар.

Фанни ўрганишнинг аксарият қисми институтдан ташқарида, уй вазифалари ва лойиҳалар (курс ишлари)ни бажариш тарзида ўтади. Ўзбекистон таълим соҳасидан фарқли ўлароқ, Америкада таълим амалий кўринишга эга. Кампусда энг янги жиҳозларга, компьютерлар ва ажойиб кутубхонага эга лаборатория бор.

Таълим дастурлари шундай тузилганки, талаба ортиқча кўринадиган фанларга вақтини сарфламай, бор эътиборини аниқ ихтисосга жамлай олади. Ихтисосликни истаган пайтда ўзгартириш мумкин.

Аудиторияларда муҳит ўта жўшқин. Бу ерда сиз ўз фикрингизни билдиришингизни, нуқтаи назарингизни ҳимоя қилишингизни, баҳсларда қатнашишингиз ва тақдимотлар тайёрлашингизни ёқтиришади.

Дастур одатда икки йил давом этади, шу билан бирга, part-time, яъни ярим ставка ўқиш ҳам мумкин – ишлаб туриб ўқийдиган талабалар шундай йўл тутишади. Академик таътил олиш ҳам мумкин, лекин у беш йилдан узоқ бўлмаслиги лозим, акс ҳолда ўқишдан ҳайдаб юборишади.

Менталитет ва маданий алмашинув

Шейлла кропШейла: – Хитой, Покистон, Ҳиндистон, Бангладешдан келган ўқувчилар кўп. Улар бари чет элликларга очиқ ва самимий муносабатда бўлади. Массачусетс – либерал ва прогрессив штат, у АҚШнинг шимолида жойлашган. Лекин мамлакатимизни ҳатто эшитмаган одамлар ҳам бор. баъзан професорлар ҳам бизни Афғонистон билан адаштириб юборадилар.

Коллежда Study Abroad алмашинув дастури мавжуд. Мен Голландияга боришни танладим, чунки у ерда психология бўйича жуда қизиқарли дастур бор эди, қолаверса, саёҳат қилиш орзуим ҳам йўқ эмасди. Ўзбекистон паспорти билан Европада ўқиш ва саёҳат қилиш осонроқ.

Альбина cropАльбина: – Комиссия билан суҳбатдаги бир савол ёдимда: “Агар грантни ютсангиз, Ўзбекистон маданияти ва ўзига хослигини қандай тақдим этасиз?” АҚШга келгач, мен университетда “Ўзбекистон – шарқона эртак” кўргазмасини ташкил этдим, иқтидорлар танловида қатнашдим – ўзбек миллий рақсларини намойиш этдим.

Мен яшайдиган шаҳарча одамлари жуда хушмуомала, мен тез мослашдим. Фақат ўқишнинг жўшқин суръатига кўникиш қийин кечди.

Курсдошлар кўп ҳам ёрдам бермайдилар – ўз билимлари, ишлари ва вақтларини қизғанадилар. Ҳатто, лойиҳани бир гуруҳ талабалар тайёрласа ҳам, ҳар бири ўз улушига яраша баҳо олади.

Данила кропДанила: – Америкаликлар жуда дўстона ва бағрикенг халқ. Кўпчилик хорижий талабалар маданияти билан қизиқади. Институтимизда чет эллик талабалар кўп, баъзи синфхоналарда бир-икки нафар америкалик ўтиради, ўқитувчининг ўзи Хитой ёки Ҳиндистондан келган бўлади.

Америкаликлар жуда тўғрисўз ва очиқ инсон бўладилар. Бошлиққа исми билан мурожаат қилиш мумкин, лекин ўқитувчиларни “профессор” ёки “доктор” деб чақирган маъқул. Бу ерда потенциал амалий шерик билан танишишда, сўрашишда қўл бериб кўришиш қабул қилинган, лекин ҳар бир ҳамкасбнинг қўлини сиқиб чиқиш шарт эмас. Ўзбекистонда одатланганимиз узоқ мулзаматдан фарқли равишда, америкаликлар қисқача “”Hi, how are you?” билан кифояланадилар.

Ҳатто музокаралар ёки университетдаги маъруза пайтида ҳам амалий шерик ёки ўқитувчи столга ўтириши ёки оёғини чалиштириб ясланиб олиши мумкин. Аксарият коллежларда дресс-код йўқ, кўпчилик ўқишга шиппак ва шортикларда келади. Америкаликлар кийим борасида кўп ҳам бош қотириб ўтиришмайди, қулай кийим киядилар, кўчага пижама ва шиппакларда чиқаверадилар.

Америкада очиқ эълон қилинмаган “ҳайбатлилик маданияти” мавжуд – америкаликлар катта машиналарни, баҳайбат уйларни ёқтирадилар, ресторан ва кафеларда овқатлар катта порцияда тортилади. Эътиборимни тортган яна бир жиҳат – Америкада чекувчилар жуда кам, шаҳар озода, кўчага чиқинди ташлашмайди.

Данила Фролов 02

Харажат, пул топиш ва касбий режалар

Шейлла кропШейла: – Визадаги чекловлар туфайли хорижий талабалар фақат кампусда ишлашлари мумкин. Мен Fundraising Office менежери ва рус тили репетитори бўлиб ишлайман.

Келгусида нодавлат ташкилотлари билан ишламоқчиман. Қочоқлар масаласи мени қизиқтиради. Коллежимизда стажировкалар учун грантлар дастури бор, у орқали мен қочоқлар билан ишловчи ташкилотда стажировка ўташга 3500 доллар олдим.

Чет эллик талабаларни АҚШда ишга олишни исташмайди. Агар сиз муҳандис, физик-компьютерчи бўлмасангиз, лавозимни америкаликка беришни афзал кўрадилар. Кремний водийсида асосан чет элликлар ишлайди, деган тасаввур бор гап. Кўп ҳолларда америкаликлар четдан келганлар билан билим борасида беллаша олмасликлари ҳам ҳақиқат.

Альбина cropАльбина: – Штатда яшаш тахминан ойига 1200–1500 доллар туради. Турар жой ижараси – резиденциядаги, ўз ваннаси ёки кийимхонасига эга бир хона учун 500–700 доллар. Коммунал харажатлар – 30–60 доллар. Овқатланиш маҳсулотларга боғлиқ (табиийми–сунъийми) – бир ойда  камида 100 доллар. Мобил алоқа қиммат, чунки менда SSN – солиқ рақами мавжуд эмас – ойига 50 доллар.

Стипендия олаётганим сабабли, ишлашга ҳақим йўқ. Аслида, шусиз ҳам ишлашга имкон йўқ – кунига 15 соат вақтим ўқишга кетади.

Ёзда АҚШдаги архитектура ёки дизайнер компаниясида амалиёт ўташ, тажриба орттириш ва уларнинг ёндашувини тушуниш ва уларни мамлакатимизда қўллаш ниятидаман. Менга Америка жуда ёқади, лекин Ўзбекистонда жуда катта ижобий ўзгаришлар рўй бермоқда ва мен мамлакат ривожланиши жараёнида қатнашишни истайман.

Данила кропДанила: – Ўртача ҳисобда штатимизда яшаш ойига 1500–2000 долларга айланади. Бу сумманинг қарийб ярми турар жой ижарасига кетади, 10% – коммунал харажатлар, яна 10% – интернет ва мобил алоқага, 30% – овқатланиш ва ўйин-кулгуга сарфланади.

АҚШда ўқиб туриб ишлаш учун вақтни тўғри бошқара билиш талаб қилинади. “сессиядан–сессиягача” ўқиш услуби ўтмайди. Бу ерда мунтазам ўқиш керак.

Америка коллежларини битирган хорижий талабалар камида бир йиллик ишга жойлашиш расмий таклифини оладилар. Ўқишдан бўш вақтимда Uber ҳайдовчиси бўлиб пул топаман. Ўқишни битиргач, ихтисослигим бўйича иш топиш ниятидаман, уёғини кўрамиз – америкачаcига омаднинг думидан тутишга уриниб кўраман.

 

Ўхшаш материаллар
Энг кўп ўқилган