Ҳаммасига улгуриш сири. Муваффақият соҳиблари ишни қандай режалаштирадилар?

Ўзбекистон тадбиркорлари ва топ-менежерлари кунларини қандай режалаштиришларини ўргандик: қандай дастурларидан фойдаланадилар, иш ва шахсий ҳаёт ўртасида мувозанатни сақлай оладиларми, устуворликларни қандай белгилайдилар ва кун тартибига қанчалик қатъий риоя этадилар?

the-myth-of-multitasking-blog-post

 

Мурод Назаров, Murad Buildings компанияси муассиси

Мурад НазаровРежалаштириш

Телефондаги оддий календардан фойдаланаман, у белгиланган учрашувларни кўрсатиб, ёдимга солиб туради.

Кун тартиби

Суткада олти-ети соат ухласам, ўзимни бардам ҳис қиламан. Барвақт туришни ёқтираман – соат бешда тураман. Бу – фикр-мулоҳаза юритиш, бир неча саҳифа бўлса-да, китоб ўқиб олиш учун бўш вақтимдир. Шу пайт кунимни соатма-соат режалаштириб олишга ҳаракат қиламан. Ҳар куни оиламга камида икки соат вақт ажратаман. Спортга – икки ярим соат, объектларни кўздан кечиришга ҳам тахминан шунча вақт. Муҳимлигига қараб, уларнинг кетма-кетлиги ўзгариб туради.

7:30 гача спорт (бадминтон) билан шуғулланаман, кейин уйга келиб, оилам даврасида нонушта қиламан. Сўнг спорт залига бораман. 12:00 да ишга келаман. Баъзида жамоа билан, баъзида дўстлар билан тушлик қиламан. Тушдан кейин объектларни кўздан кечираман. Кеч соат саккизда уйга келаман. Тез-тез фарзандларим билан бирга кино кўрамиз. Соат 11–12да ухлашга ётаман.

Work-life balance

Иш ва шахсий ҳаёт ўртасида мувозанатни ушлаш – осон. Ўзим учун биринчи ўринда нима аҳамиятли эканини аниқ биламан. Оилага, ишга, таълимга, спортга, шунингдек ижтимоий лойиҳаларга етарли эътибор бераман. Улардан бири оқсай бошласа, асабийлаша бошлайман.

Мен ишдан асло дам олмайман. Чунки мен ишдан толиқмайман. Аксинча, баъзан, чет элда бўлганимда ишимни соғиниб қоламан.

Самарадорлик сири

Амалда барча режалаштирган ишларимни қилишга улгураман. Ортиқча ишларни зиммамга олавермайман, вазифаларни атрофдагиларга тўғри тақсимлашга ўрганганман. Фақат ўзимгина ҳал қила оладиган ишлар билан шуғулланаман. Мен вазифаларни юклатганим одамлардан кўнглим тўқ, чунки улар компаниянинг мақсадини аниқ-равшан биладилар. Яқинда шахсий ҳайдовчи ёлладим, бу менга қўшимча бўш вақт ҳадя этгандек бўлди, уларни муҳимроқ вазифаларга, масалан, шошилинч қўнғироқлар ёки келган хабарларга жавоб беришга сарфлашим мумкин.

Вақтни унумли бошқариш сири

Мен учун вақтни унумли бошқариш – бу нимани исташингни аниқ билишдир. Устуворликларни аниқ қўйиш ва биринчи навбатда нимани исташингни аниқ билишинг лозим.

Мослашувчан график

Мен ижодий инсонман ва эркинликни ҳис этишни истайман. Мен учун бўш вақт бўлиши ниҳоятда зарур.

Пунктуаллик

Мен жуда пунктуал одамман ва доимо бошқаларни ҳам шунга чақириб келаман. Инсоннинг вақти – бу ниҳоятда қадрли неъмат. Кечикканингда, пунктуаллика риоя этмаганингида, сен бировнинг вақтини ўғирлайсан, чунки бу вақтини у инсон янада муҳимроқ ишга сарфлаган бўларди.

Вақт – бу пул

Ҳақиқатан шундай. Лекин бу тушунчани турлича талқин қилиш мумкин. Масалан, Японияда талабалик пайтимда официант, ошпаз бўлиб ишлаганман, ўшанда ҳар иш соати учун пул тўлашган. Неча соат ишласам, ўшанча пул олганман. Ҳар бир инсонда вақт ўзига хос қийматга эга. Агар 20 йил олдин бир соат вақтим $8 турган бўлса, ҳозир ундан анча қиммат. Лекин ўлим олдида бир соат вақтни $8 млрд.га ҳам сотиб ололмайсан. Баъзида вақт бебаҳо бўлади.

 

Нигора Акилова, йирик халқаро бренднинг жамоатчилик билан ишлаш ва корпоратив масалалар бўйича менежери

Нигора АкиловаРежалаштириш

Outlookдан ташқари, мен оддий Excel шаклидан фойдаланман – у ерга шу кундаги барча ишларимни ёзиб бораман. Бажарилган ишларни яшилга бўяйман, бажарилиши лозим бўлганларни – қизилга. Ҳаммасига улгуришнинг иложи йўқ – ишимнинг ўзига хослиги шундаки, кун давомида ташқи мурожаатларга ҳам кўп жавоб беришга тўғри келади.

Кун тартиби

Мен барвақт туришни ёқтираман. Кун тартибига қатъий риоя этаман, дея олмайман, чунки ҳар бир кейинги куним аввалгисига мутлақо ўхшамайди.

Бир кунда 7–8 соат ухлайман. Уйқу жуда муҳим, деб ҳисоблайман – охирги тадқиқотларга қараганда, миянинг асосий фаолияти уйқу пайтида рўй бераркан. Шу сабабли ухлаётганимда миямга хотиржам ишлаш имконини бераман.

Work-life balance

Мувозанатни сақлаш қийин эмас, чунки ҳозирда менинг оилам бир кишидан – менинг ўзимдан иборат. Вақтдаги тафовут туфайли, ҳозирда чет элда бўлган болаларим билан тез-тез гаплашиш иложи бўлмайди.

Ишимда доимо онлайн бўлиш керак, шу сабабли дам олишнинг уддасидан чиқиш қийин. Қолаверса, ишим ҳам ҳордиқ чиқаришни талаб қиладиган ишлардан эмас. Дўстларим билан учрашганда дам оламан.

Вақтни унумли бошқариш сири

– Интизомда, устуворликларни тўғри қўя билишда ва “йўқ” дея олишда.

Иш вақтининг мослашувчан графиги

Менимча, мослашувчан график нақлиёт, йўллардаги тирбандликлар ва шу кабиларга боғлиқ. Бизда ҳозирча бундай қийинчиликлар йўқ. Шундай экан, мослашувчан графиккача ҳали анча бор.

Пунктуаллик

Учрашувларга кеч қолмайман, лекин кўпинча ишларни охирги лаҳзаларда бажараман. Муддатларга риоя этишга интиламан, лекин ҳар доим ҳам ўхшайвермайди.

Вақт – бу пул

Баъзи нарсалар учун пулни ҳам, вақтни ҳам қизғанмайсиз. Масалан, дўстлар билан мулоқот, яхши мусиқа, қизиқарли тадқиқотлар ва китоблар учун. Яқинлар учун.

Иш битиши йўлида қурбонликлар

“Қурбонлик” десак ваҳима қилган бўламиз. Мен нимаики қилмай, роҳат олишга ҳаракат қиламан. Лекин, таълимга келадиган бўлсак, бошқа эҳтиёжларни жиловлаб, ўз вақтингиз ва маблағингизни билимга тикишингиз мумкин бўлади. Унинг самараси кафолатланади.

 

Рустам Шомуродов, SIA «iTIR Solutions» бош директори

Рустам ШамурадовРежалаштириш

Siri ёрдамчисидан фаол фойдаланаман. У iOS-смартфонлардаги жуда қулай функция. Битта тугмани босиб, қачон ва нимани ёдимга солиши кераклигини айтман, холос. Баъзида, хонада бир ўзим бўлсам ёки кимнидир ҳайратда қолдирмоқчи бўлсам, масофадан ишлатаман – “Салом, Siri”,– деб овоз орқали Siri-ёрдамчини ишга тушираман.

Кун тартиби

Мен кеч ухлайдиганлар тоифасиданман. Ишимга бу асло таъсир қилмайди. Кун тартибига риоя этмайман ва бунинг учун доим ўзимни урушаман. Менинг ҳар бир эртанги куним кечагисига ўхшамайди. Тегишлича, ухлашга ажратиладиган вақт ҳам турлича бўлади – тўрт соатдан тўққиз соатгча. Эрталаб ўринда ясланиб ётиш имкони туғилса, роса қувонаман.

Самарадорлик сири

Ҳеч қандай сир йўқ. Кун давомида улгурмаган ишларим талайгина бўлади.

Ишдан дам олиш

Агар иш пайтида бир-икки партия шахмат ўйнашни дам олиш деб бўлса, унда кунда ўртача бир соат дам оламан.

Work-life balance

Иш ва шахсий ҳаёт ўртасида бемалол мувозанат сақлаш мумкин.

Вақтни унумли бошқариш сири

Энг асосийси – устуворликларни тўғри қўя билиш.

Иш вақтининг мослашувчан графиги

Ҳамма жойда ҳам мослашувчан график жорий этиб бўлмайди, деб ҳисоблайман. Бу мамлакатга эмас, тармоққа боғлиқ. Битта жамоанинг ичида ҳам мен фақат ишланмалар бўлими учун мослашувчан графикни қўллайман. Тижорат бўлимида мослашувчан графикни жорий этиш нотўғри бўларди, деб ўйлайман.

Вақт – бу пул

Тўппа-тўғри. Вақт – ҳақиқатан пул.

Иш битиши учун қурбонлар

Соғлом уйқу, вақтни ёқимли ўтказишни қурбон қиламан.

 

Алишер Жуманиязов, Alpha Education асосчиси

Алишер ДжуманиязовРежалаштириш

Кунимни режалаштиришнинг оптимал усулини узоқ изладим. Ҳозир иккита ён дафтар тутаман – бири кунлик ишларим учун, иккинчисига ҳафта-ой ичидаги муҳим вазифаларни ёзиб бораман. Учрашувларни телефондаги календарга ёзаман, у компьютердаги календарь билан синхронлашган. Устуворликни қўя билиш ҳафталик ишларни тақсимлаш имконини беради, нимадандир воз кечишга тўғри келади, нимадир кейинга кўчирилади.

Самарадорлик сири

Очиғи, ҳамма ишга улгуришнинг уддасидан чиқа олмайман. Афтидан, иш жараёнларини етарлича самарали туза олмасман. Ўтган йили вазифаларни бошқаларга топширишни ўргандим. Ҳозир ҳар бир лойиҳанинг ўз раҳбари бор. Жараёнларга аралашмасликка ҳаракат қиламан, лекин доим ҳам бунинг уддасидан чиқа олмайман. Қачон кундалик ишларга аралашмай, фақат стратегик масалаларни ҳал этишда қатнашадиган бўлсам, ўшанда иш самаралироқ бўлади. Лекин бунинг учун ҳар бир лойиҳада иш жараёнларини тўғри тузиш керак бўлади.

Кун тартиби

Уйғонаман, нонушта қиламан, офисга ёки эрталабки учрашувга бораман. Кун тартибига риоя этишга ҳаракат қиламан, лекин ҳар доим ҳам бунинг уддасидан чиқа олмайман. Агар соат еттида туриб, 8:00–8:30га ишга келсам, кун ажойиб бошланди, дея оламан. Бу камдан-кам рўй беради, лекин шунда эрталаб барча вазифаларни қоғозга тушириш, шошилинчларини бажариш, жамоа ишга келганда эса, бошқа вазифаларни ҳал этишга киришиш мумкин. Кўпинча ишга 10:00 да келаман ва 11:00­–12:00да тугатаман. Офисда кунлик вазифаларни лойиҳалар бўйича тақсимлайман, шошилинч масалаларни кўздан кечириб чиқаман. Моҳиятан, менинг асосий вазифам – ҳар бир жамоага мураккаб муаммоларни ҳал этишда ёрдам бериш, ғоялар, стратегияларни ишлаб чиқишда қатнашиш. Баъзида лойиҳалар бўйича мажлислар ўтказаман. Учрашувлар тез-тез бўлиб туради.

Work-life balance

Ишдан ажралган ҳолда дам олиш кам бўлади. Ўртача, икки ойда битта якшанбани ажрата оламан. Ишим – менинг ҳаётим. Шундай экан, амалда иш ва шахсий ҳаёт ўртасида ҳеч қандай чегара йўқ. Иш билан тирикман.

Иш вақтининг мослашувчан графиги

Менимча, бутун муаммо мамлакатимизда мослашувчан графикнинг машҳур эмаслигида, менежментда ва консерватизмдадир. Компаниямизда, амалда, мослашувчан иш графиги, кеч қолгани учун ҳеч ким жаримага тортилмайди. Иш куни ўнда бошланиб еттида тугаса ҳам, кўпчилик кечқурун ушланиб қолади, кечикиб келишлар ҳам бўлади. Одамлар маълум вақт масофадан – уйида ёки кафеда туриб ишлайдиган ҳолатлар ҳам бўлган. Лекин аксарият ходимлар иш вақтини ўндан еттига қадар офисда ўтказади. Бунинг сабаби – деярли ҳар бир иш – жамоавий. Қолаверса, шуниси қулайроқ.

Вазифани бажариш йўлидаги қурбонлар

Бошқа вазифаларни қурбон бераман. Балки, дам олишни, севимли сериаллар ёки фильмларни томоша қилиш, бирор хобби, саёҳатларни қурбон қиларман. Бироқ, фикримча, охир-оқибат қандайдир мувозанатга келаман.

 

Ўхшаш материаллар
Энг кўп ўқилган