Кейс: бир сўм тикмай, муваффақиятли компанияни қандай ташкил этса бўлади?

UzKit компанияси тарихи – нақлиётда пул ишлаш йўли ва нега Хитойга бир марта бўлса ҳам бориш кераклиги ҳақида сўзлаймиз.

Дастмоянинг мутлақо йўқлиги, компания туғилиши, форс-мажордан чиқишнинг қизиқ йўллари – булар UzKit компанияси яратилишининг тарихидир.

Компания, унинг мақсади ва қизиқарли жиҳатлари ҳақида Kommersantга корхона раҳбари Алишер Юсупов сўзлаб берди.

UzKit – бу нима ва қандай пайдо бўлган?

2008 йилдан 2016 йилгача мен Хитойда яшаб, таҳсил олдим. Бу Ўзбекистон ва Хитой ўртасида фаол товар алмашинуви шаклланган давр эди. Бир неча йил нақлиёт компаниясида ишлаб, хитойлар билан ёнма-ён яшаб, бозорни ичидан кўриб, бу ишнинг нозик жиҳатларини ўрганиб, ўз компаниямни очиш вақти келганлигини англадим.

Ном компания очиш ғояси билан бирга туғилди. Хитой ва Ўзбекистон ўртасидаги нақлиёт билан шуғулланишга қарор қилгандик, UzKit эса лўнда ва тушунарли ном. Ўша заҳоти доменни текширдик – бўш экан. Хитой билан Ўзбекистон ўртасидаги ҳам давлат, ҳам тадбиркорлар миқёсидаги шерикчилик муносабатлари узоқ тарихга эга. Дарвоқе, ўзбек-хитой шериклиги ҳақида гапирганда хитойликлар ҳам UzKit дейишади, фақат улар тилида бу ВуЖонг деб янграйди.

Компаниямиз – бу тўртта шериклар гуруҳи, иккита компания Хитойда ва иккитаси – Ўзбекистонда. Биз орқали ҳам импорт, ҳам экспорт йўналишида ЎзР қонунларига зид келмайдиган ҳар қандай нарса буюртириш мумкин.

Биз 2014 йилда, амалда нолдан иш бошладик. Урумчида камтарона бинони ижарага олдик, охирги пулимизни шунга тўладик. Қўлимизда фақат ўз бизнесимизга эга бўлиш орзуи, ўзимизга ишонч ва ҳаракатлар режаси ёзилган ён дафтарча бор эди.

Компания тарихидан бир шингил

Амалда ҳаммаси анча қийин бўлди – фирмани расмийлаштириш, мижозлар ва етказиб берувчиларни излаш кутилмаган янгиликлар олиб келарди. Биринчи буюртмамиз арзимас – 70 долларлик бўлди, лекин болалардек қувонгандик. Нолдан бошлаган бизнесменлар мени тушунишади. Кейинги буюртма ширин пахта ишлаб чиқариш учун жиҳоз юзасидан бўлди. Бу бизни минусга киритиб юборди, лекин бўш келмадик.

Баъзида форс-мажорлар юзага келарди, улардан қутулиб бўлмайдигандек кўринарди. Бир гал уяли телефонларни етказиб беришда узилиш юз берди, Хитой аэропортига бориб, таваккалига йўловчилар орқали буюртмани жўнатишга тўғри келди. Тошкентда яна ҳам каттароқ “шодонлик” кутарди –  буюртмаларни аэропортда кутишарди, телефонлар йўловчиларнинг қай бирида эканлигини эса, суратдан аниқлаб олиш керак бўларди. Хитойликни тезда фотосуратдан таниб олишни тасаввур қилиб кўринг? Ҳозир буни кулиб эслаймиз, лекин ўшанда, -20 даража совуқда, куладиган аҳволда эмасдик.

Қўрқмасдан, пул ишлаш учун эмас, балки тажриба ошириш ва мижозлар сафини кенгайтириш учун ҳам буюртма олгандик, оқибатда у ҳам тажриба, ҳам яхшигина даромад келтирди. Зираворлар учун пластик банкачалар етказиб беришга буюртма тушди. Буюртмани самолёт орқали жўнатишимиз керак эди, авиаташиш ҳисоб-китоби нафақат юк вазни, балки ҳажмига ҳам боғлиқ бўларди. Харажатларни ҳисоблаб чиқсак, фойда у ёқда турсин, анча суммани ёнимиздан тўлашимизга тўғри келиши маълум бўлди. Лекин буюртма олиб бўлинган, уни бажариш керак эди. 15 мингта банкача ва шунча қопқоқ  – қарийб бир кун рафиқам билан уларни ажратиб, қайтадан тахлаб чиқдик ва натижада 26 қути 15 тага тушди.

Оёққа туриб олишимиз оғир ўтди, юксалишлар мағлубиятларни қопламасди ва бу қарийб икки йил давом этди. Лекин жамоанинг жипслиги ва ўз кучига ишониши компанияни барқарорлик ва ўсиш даражасига олиб чиқди.

UzKit жамоаси ҳақида

Жамоамизда 15 киши ишлайди, улар транспорт нақлиёти соҳасини ипидан-игнасигача биладилар ва уларга ҳар қандай вазиятда ишонса бўлади. Ишга олишда ёш номзодларга афзаллик бераман, чунки улар ғайратли ва интилувчан бўлади. Уларга тўлиқ эркинлик бераман ва иш жараёнида кўраман – бизнинг одамми ёки йўқ. Офисда эркинлик ҳукм суради, дресс-код, қатъий тузилма ва субординация йўқ. Жамоани доимий ҳаракатда ривожлантирамиз, тинчлик ва хотиржамлик бизга бегона. Муваффақиятли битимлар эвазига ўсамиз, биз ҳақимизда хабар бериш ва тавсия қилиш эса, танилишга ёрдам беради.


IMG_6419

Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги нақлиёт ҳақида икки оғиз

Ўзбекистондаги транспорт-экспедиторлик ва нақлиёт хизматлари бозори кўп босқичли. Майда иштирокчилар ҳам, гигантлар ҳам бор. Одатда, иккинчи тоифадагилар махсус техника ва муҳандислик жиҳозлари келтириш билан шуғулланадилар. Биз эса, юқори сари интилувчи олтин миёна саналамиз.

Охирги йилларда бозор жуда тез ривожланмоқда, тобора янги йўналишларни қамраб олмоқда. Ҳозирда қонунчилик даражасида бизнес ривожланиши умумий суратда шунчалик соддалаштирилдики, бозорда ҳақиқатан ўз бизнесини ва компанияси обрўсини қадрлайдиганлар қолмоқда. Бундай тартиб номига фирма юритадиганларни ортда қолдириб, виждонан ишлайдиганларни олдинга олиб чиқди. Эндиги вазифа коррупцияни нафақат алоҳида органларда, балки бутунлай йўқ қилишдан иборат.

Компаниямиз билан ишлашнинг афзаллиги нимада

Биз, аввало, ҳамкорликнинг барча босқичларида қўллаб-қувватлаш кафолатини берамиз. Мижоз буюртма берганидан то юкни олгунига қадар, буюртмаси мақомини кўриб, кузатиб боради. Иш жараёнида биз буюртмачига юк ташишга оид барча саволлар юзасидан маслаҳат ёрдамларини кўрсатамиз.

Бу бизнесни нолдан бошлаганимиз учун, ҳозирда нафақат тижорат, балки давлат буюртмаларини ҳам бажаришимиздан фахрланамиз. “Восток”, “Ташгорсвет”, Waterstone, TAS, Shifo-Nur клиникаси, Avikon med, “ХОН”, Textile Control, Avadan, “Юнусобод” пиво заводи ва бошқалар билан ҳамкорлик қиламиз.

Бундан ташқари, бизнинг ҳам узоқ муддатли, ҳам бир марталик шартномаларимиз мавжуд. Агар ўртача йиллик лойиҳаларни рақамларга ўгирадиган бўлсак, йилига 50 тадан тўғри келади. Умуман олганда, кечагидан кўра кўпроқ, эртангига қараганда камроқ.

Биз мижозларни мавқеига қараб танламаймиз, ҳар бири биз учун муҳим. Биз яхшигина синовлардан ўтдик ва мураккаб буюртмаларнинг нозик жиҳатларини биламиз, бизда ҳар қандай бюджет учун оптимал таклиф топилади.

IMG_6401

Хитойга бизнес-турлар

Хитой билан бизнесни бошлаш истагида бўлганлар учун махсус турларни таклиф этамиз, биз билан иш бошлаш бехавф ва самарали бўлади. Компаниямиз етказиб берувчилар излашда, таржимонлар билан ишлашда ёрдам беради, кутиб олади ва кузатиб қўяди, авиачипталарни, меҳмонхоналарни бронлайди, бизнес-дастурлар тузади, музокараларда қўллаб-қувватлайди. Хитойда катта кўламдаги кўргазма ва ярмаркалар тез-тез ўтказилиб туради, бизнес-турлар доирасида уларга ташриф буюриш мақсадга мувофиқ. Бу керакли одамларни топиш, шерикчилик муносабатларини ўрнатишга ёрдам беради ва бизнес ривожланишига хизмат қилади.

Кейинги пайтларда хитойлик шериклар Ўзбекистонга катта қизиқиш билдирмоқдалар. Компаниямиз бу йўналишда ҳам кўмак бера олади – юридик расмийлаштириш, компанияларни рўйхатга олиш, Ўзбекистондан Хитойга товарлар ташишда транспорт-экспедиторлик хизматларини кўрсатишга тайёрмиз.

#шериклик асосидаги материал.

 

 

Ўхшаш материаллар
Энг кўп ўқилган