Кейс: сув нархи қандай шакллантирилади – Chortoq мисолида

Нега маъданли сув нархлари ўртасида фарқ катта ва буни қандай изоҳлаш мумкин?

Бир хил маҳсулот бўлса-да, нега бир сув бошқасидан қиммат туради? Бу саволлар қайси мамлакатда яшашидан қатъий назар, истеъмолчиларни қизиқтириб келади. Chortoq суви мисолида Kommersant қадоқланган сув нархи қандай шаклланишига аниқлик киритади.

Аввал бутилкалардаги сувлар нечта турда бўлишини билиб оламиз. Ичимлик суви, шифобахш-ичимлик ва шифобахш сувлар бўлади, мисол учун Chortoq иккинчи тоифага киради. У O’ZDST540-2010 стандартига мувофиқ ишлаб чиқарилади. Ишлаб чиқаришдаги гигиенага талаблар СанҚваМ (СанПиН) махсус ҳужжати билан назоратга олинади. Шифобахш-ичимлик сувларини ишлаб чиқариш учун ГОСТ ва СанПиН талаблари оддий ичимлик суви ишлаб чиқаришникига қараганда ўзгача, шу сабабли шифобахш-ичимлик суви нархи ҳам оддий ичимлик сувиникидан фарқ қилиши мумкин.

Дастлабки харажатлар: сувни сертификатлаштириш ва ишлаб чиқариш

Ҳар қандай товар бозорда пайдо бўлиши учун уни сертификатлаштириш керак бўлади. Сув ГОСТда келтирилган талабларга мувофиқ келиши лозим. Талабларга мувофиқликни тасдиқлаш учун ўнга яқин турли тадқиқотлар, жумладан радиоактивлик даражаси, феноллар, оғир металлар, шунингдек органик бирикмалар мавжудлиги юзасидан ўрганишлар ўтказиш керак бўлади. Бундан ташқари, сув ишлаб чиқаришни бошлаш учун давлатдан сувдан махсус фойдаланишга рухсатнома олиш ва заводнинг экологик вазиятга таъсирини тартибга солувчи ҳужжатларни тайёрлаш талаб қилинади. Умуман олганда, завод қурилишини режалаштиришдан пештахталарда сув пайдо бўлгунига қадар 50 га яқин турли рухсатномалар, маълумотномалар, баённомалар ва хулосалар олиш зарур.

2017-07-13 19.28.52

Ишлаб чиқариш учун етарлича майдон талаб қилинади, уни барча талабларга жаовб берадиган қилиб қуриш эса катта миқдорда маблағ тикишни тақозо қилади. Қурилишда энергия тежамкорлиги, эргономика, завод ишчилари учун қулайлик борасидаги замонавий талабларни ҳисобга олиш керак. Chortoq заводи ялангликда қурилган, қурилиш ишларидан олдин барча ёндош ҳудудлар тозаланди, қувурлар таъмирланди ва ишлаш учун зарур барча коммуникация келтирилди. Бир неча километр наридан электр линияси, водопровод тортиб келинди, алоҳида канализация қурилди.

 Кейинги харажатталаб йўналиш – жиҳозлар. Chortoq заводида Корея Республикасидан келтирилган импорт жиҳозлар ўрнатилган, назорат ва сувни тозалаш тизими ўрнатилган.

2017-07-06 14.53.30

Сув, истеъмол максимал даражада хавфсиз бўлиши учун, кўп босқичли қайта ишлаш жараёнидан ўтади: кўмирли фильтрация тизими, кварц фильтри, нозик тозалаш картриж тизими, кейин у ультрабинафша лампа ёрдамида бактерияларнинг эҳтимолий тушиб қолишидан зарарсизлантирилади. Тизимда фильтрларни мунтазам ўзгартириб туриш ва линияни доимо озода тутиш – уларни махсус кимёвий реагентлар билан ювиш, ҳар гал узоқ муддатга тўхтаганда “CIP-ювиш”дан ўтказиш керак бўлади.

Сув қуйилишидан олдин бутилкалар қўшимча равишда озонланган сув билан ювилади, ичимлик суви эса, хусусиятларини сақлаб қолиш ва тайёр маҳсулот яроқлилик муддатини узайтириш учун, карбонат ангидрит газига тўйинтирилади. Chortoq газни Чирчиқдаги Maxam заводидан олади, унинг маҳсулоти Ўзбекистондаги энг яхшилардан бири саналади: тоза, ортиқча таъм ва ҳидсиз, 99,99%гача тозаланган.

NK3_4855

Ишлаб чиқаришда сифатни назорат қилиш учун сертификатланган лаборатория иш юритади. Заводда халқаро иш стандартлари жорий этилган. Бу 2015 йил 9001 сифат бошқаруви тизими ва ISO 22000 2005 йил – озиқ-овқат ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги борасида менежмент тизими.

Ушбу халқаро талабларни бажариш учун заводда GMP талабларига мувофиқ чора-тадбирлар комплекси ўтказилади, улар шахсий ва ишлаб чиқариш гигиенаси қоидаларини тартибга солади. Яна бир талаб – HASSP талаблари бўйича ишлар комплекси, у ишлаб чиқариш жараёнидаги хатарлар олдини олади.

Навбатдаги харажатлар: сувни қадоқлаш

 Ҳар қандай маҳсулот таннархига унинг қадоғи ҳам киради. Чунки бутилкалар чиқарувчи заводнинг ҳам ўз талаблари бор, катта миқдорда шиша идиш буюртиришга тўғри келади. Ишлаб чиқаришни бошлаш учун минимал буюртма, одатда, 200–300 минг бутилка бўлади. Унинг ҳаммасини заводга келтириш, кейин қаердадир сақлаш керак. Бунинг учун логистика масалаларини ҳам, омборларда сақлаш масаласини ҳам ҳал этиш лозим – ё ўз омборингизни қурасиз ёки ижарага оласиз. Бу эса қўшимча харажат дегани.

NK3_5000

Материал сифатида Chortoq яшил шишани танлади, чунки у сув хусусиятларини яхшироқ сақлайди ва ультрабинафша нурлар тушишидан сақлайди. Бу катта аҳамиятга эга, чунки ультрабинафша нурлар таъсирида сув ўз хусусиятларини ўзгартиради. Бундан ташқари, ичкаридаги газ босимини ушлаб туриши учун бутилка ГОСТ талабларига мос бўлиши лозим, бу ҳол бутилка оғирлиги ва шаклига қўшимча талаблар қўяди. Керакли сифатдаги алюмин қопқоқ Жанубий Кореяда ишлаб чиқарилади, бунга етказиб келиш харажатларини ҳам қўшсангиз, пича пул бўлади.

Ёрлиқни тўғри танлаш ниҳоятда муҳим. У ҳарорат ва намлик ўзгаришига чидаши, кўчиб кетмаслиги ва бузилмаслиги керак. Ёрлиқ қўлда эмас, бутилкада қолиши лозим. Chortoq сувлари учун ёрлиқлар махсус металлаштирилган фин қоғозида чиқарилади ва намлик ҳамда тирналишлардан асраш учун икки қатлам лок қопланади. Керакли шаклдаги ёрлиқни кесиш учун Германияда ишлаб чиқарилган махсус пичоқ қўлланилади. Ёрлиқ нархи бир бутилка сув нархининг беш фоизигача ташкил қилиши мумкин.

NK3_4928

Ташиш осон бўлиши учун бутилкалар 12 донадан қилиб транспорт маркировкаси туширилган гофроқутига жойланади. Қути терможойлаш тасмаларига қадоқланади. Сувни омборга тахлаш ва келгусида савдо нуқталарига тақсимлашни осонлаштириш учун у бир неча қатор қилиб ёғоч тагликларга (улар ёнғинга қарши аралашма билан ишланади) ўрнатилади. Ҳар бир қатор орасида картондан гофроқўйилма бўлади. Кейин сув блоклари қўйилган паллет стреч-плёнка билан ўралади, ташиш хавфсиз бўлиши учун махсус плёнка танланади. Шу тариқа, қадоқнинг ўзи қийматининг тахминан 10%ни ташкил этади.

Учинчи тур сарф: коммунал тўлов, ижара ва маошлар

Маҳсулот нархига ходимлар иш ҳақлари, электр энергия нархи ва коммунал тўловлар каби омиллар ҳам таъсир кўрсатади. Корхонада 60 нафар атрофида одам ишлайди, Chortoq Наманган минтақаси аҳолисини иш ўринлари билан таъминлайди ва уларнинг самарали ишлашлари учун қулай шароит яратади. Заводдаги ходимларнинг иш ҳақлари Тошкентдаги ушбу соҳада фаолият юритадиган турдош корхоналар ходимлариникидан қолишмайди.

2017-07-13 19.29.39

Ишлаб чиқаришнинг ўзида 12 киши банд. Улар ишлаб чиқариш жараёнига жавоб берадилар, шунингдек сифат назоратининг баъзи функцияларини бажарадилар. Таннарх ҳисоблашнинг махсус тизими мавжуд бўлиб, албатта, бу сарфлар нархга таъсир қилади.

Яна бир сарф тури: логистика ва дистрибуция

Тошкент–Наманган йўналиши бўйича битта фурани ижарага олиш тахминан 3 млн сўм бўлади. Бу фурада тахминан 52 мингта бўш бутилкаларни ташиш мумкин. Тайёр маҳсулотга келсак, маълум услуб бўйича ортишда фурага 33 000 та бутилкагача тайёр маҳсулот сиғади. Шу тариқа, логистика нархи ҳам нарх шаклланишида албатта ҳисобга олиниши керак.

NK3_5107

Яна бир харажатталаб босқич – дистрибуция. Бу вазифа билан, танланган моделдан келиб чиқиб, ё завод ёки дистрибьютор-компания шуғулланади. Энг оптимал усул – дистрибьютор-компанияни ёллаш, чунки пулларни йиғиб олиш, қарзларни қайтариш, жойлардаги логистика, савдо нуқталарига чиқиш кабиларни у ўз зиммасига олади. Табиийки, ҳар бир бизнесда бўлгани каби, компаниялар ўз фаолияти даромадлилигининг турли фоизларини белгилайдилар. Ўз хизматлари учун компаниялар маржа оладилар, у ўртача 5–30% бўлади. Савдо нуқталари ҳам ўз маржаларини қўядилар – у 5%дан бошланади, савдо нуқтаси турига қараб, ўртача 10%ни ташкил қилади. Шу тариқа, Chortoq сувининг дўконлардаги ўртача нархи 7 минг сўм бўлади.

Сўнгги харажат: маҳсулотни илгарилатиш

Маҳсулот таннархига маркетингга харажатлар ҳам киради. Chortoq маркетингга умумий оборотнинг 15%дан кам маблағ сарфлайди. Жаҳон тажрибасида, озиқ-овқат соҳасида бозорда танилган товар юзасидан маркетинг ва илгарилатиш ишларига маҳсулот нархининг 5–7%и сарфланади. Дастлабки босқичда янги товар кенгроқ танитишни талаб қилади, бинобарин, харажат ортади. Чунончи, Chortoq етарлича кенг реклама кампаниясига эга. Илгарилатишда HoReCa йўналиши: барлар, ресторанлар, меҳмонхоналар, миллий таомлар алоҳида аҳамиятга эга, Chortoq ҳозирданоқ Тошкентдаги 50 та умумий овқатланиш масканига кириб борган.

NK3_4747

Иккинчи сегмент ва асосий даромад манбаи – чакана савдо, у ерда, стандарт реклама фаолиятидан ташқари, илгарилатиш тўғри йўлга қўйилган трейд-маркетингга, шунингдек якуний истеъмолчининг садоқатини оширишга йўналтирилган турли акцияларга таяниши керак.

Биринчи навбатда Chortoq ўз олдига истеъмолчига олий сифатли ажойиб маҳсулот беришни мақсад қилиб қўяди, сифат эса катта харажатларни талаб қилади. Компания бозорга юқори сифатли, хорижий аналогларидан қолишмайдиган  шифобахш-ичимлик сувини тақдим этади. Бироқ, бозордаги ўхшаш импорт маҳсулотларга солиштирганда, Chortoq нафақат фойдали, балки ҳамёнбоп ҳамдир.

Шериклик асосидаги материал

 

Ўхшаш материаллар
Энг кўп ўқилган