Юлдузлар гонорари: Ўзбекистонда хонандалар ва актёрлар қанча пул топадилар?

Концертлар, гастролларни кўпчилик сердаромад иш санайдилар. Қачонлардир шундай бўлгандир ҳам, лекин бугунга келиб концертдан даромад оладиган ижрочилар бармоқ билан санарли бўлиб қолган.

райхон 02

Фото: Myday.uz

“Истиқлол” концерт залининг ижараси бир кунга 12–14 млн сўм туради. Бунга қўшимча равишда мусиқачиларга, режиссёр, декорациялар, саҳна монитори, овоз режиссёри ва ҳоказоларга харажатлар мавжуд. Ҳаммасини чиқариб ташласангиз, фойда деярли ноль бўлади. Концертга тайёргарлик қарийб саккиз ой вақт олади. Ҳар бир соҳа – маркетинг, ижодий қисм, безатиш алоҳида эътибор талаб қилади. Шу сабабли концертни даромад манбаи дейи қийин, кўпроқ бу пиар учун керак.

95% ялпи даромад миллий сектордан тушади. Санъаткорлар халқ талабига қараб иш кўрадилар. Иқтисодиётнинг олтин қоидасига кўра эса, қаерда талаб бўлса, ўша ерда таклиф ҳам бўлади. Оқшомлар, тўйлар, туғилган кунлар ва бошқа тантаналар – реал даромад манбалари мана шулардир.

Энг талабгир ижрочилар сирасига Шаҳзода, Райҳон, Шоҳруҳхон, Лола, Улуғбек Раҳматуллаев, Муниса Ризаева, “Шаҳзод” гуруҳи, Зиёдани киритиш мумкин. Улар кунига тўрт-саккиз тадбирда қатнашади. Гонорар ижро этиладиган қўшиқлар миқдорига боғлиқ. Бир тоифа артистлар борки, улар фақат тантаналарда қўшиқ куйлайдилар. ТВда чиқмайдилар, клип олмайдилар. Уларнинг ставкалари 1 млн.дан 3 млн сўмгача бўлади.

Мусиқа

Юлдуз Усмонова

юлдуз

Кўп йиллик танаффусдан кейин Юлдуз Усмонова яна ўзининг мухлисларини шод этиб, телевизор экранларида намоён бўлмоқда. Ўзбек эстрадаси ёрқин юлдузини ўз кўзингиз билан кўриш учун эса, унинг тўйда чиқиши 12,8 млн сўмдан бошланиши билиб қўйганингиз маъқул.

DJ Piligrim

Ильхом
Фото:
 Ilkhom Yulchiev

DJ Piligrim номи билан машҳур Илҳом Йўлчиев ўз оригинал услубига эга бўлиб, бир қанча жанрларни бир йўлда жамлаган. DJ Piligrim Ўзбекистонда клуб маданияти шаклланишига кучли таъсир кўрстаган – у ўзбек тилидаги илк клуб қўшиғининг муаллифидир.  Артист чиқиши нархи – 10 млн сўмдан бошлаб.

Фаррух Зокиров

закиров

Донгдор хонанда ва бастакор, “Ялла” гуруҳи асосчиси, Ўзбекистон халқ артисти – у ҳақда узоқ сўзлаш мумкин, аммо куйлашни бошлагач, барчамиз уни мэтр ва ўзбек эстрадси афсонаси дея атаймиз. Фаррух Зокиров “Ўзбекистон халқ артистлари клуби”га раҳбарлик қилиши санъаткор мухлисларини қувонтирди. “Ялла” ансамблининг ҳар бир қўшиғи мусиқа оламининг ганжинаси саналади. Улар аллақачон мумтозик касб этган. Чойхоначи, чойингдан қуй, биз эса жонли ижродаги қўшиқлар тинглаймиз. Фаррух Зокиров ижросидаги “Чойхона” 9,6 млн сўмга меҳмонингиз бўлади.

Озодбек Назарбеков

озодбек назарбеков

Миллий эстрада фахри. Ўзбекистон Республикаси халқ артисти, у нафақат ўзининг мусиқий жасорати, балки, эндиликда, мамлакат ижод аҳлини қўллаб-қувватлаши билан ҳам машҳур. Ҳозирда Озодбек Назарбеков Ўзбекистон маданият вазири ўринбосаридир. Хонанда гонорари бир оқшом учун камида 9 млн. сўм.

Лола

лола
Фото:
 Uz-Film

Машҳур хонанда, қўшиқлар муаллифи ва актриса Лола Йўлдошева – самимий ижрочи ва кучли аёл. Санъаткорни таклиф этилган юлдуз сифатида тинглаш сизга тахминан 6,5 млн. сўмга тушади.

Шаҳзода

Shahzoda_in_2012
Фото:
 Википедия

Шаҳзодада шарқона оқилалик ва руҳий осудалик мужассам, айнан мана шу тимсол мухлислар қалбини забт этган. Санъаткорнинг чиқиши 5,1 млн сўм ва ундан юқори.

Райҳон

Райхон
Фото:
Facebook

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, ўзининг ажойиб яккахон концертлари билан машҳур. Унинг энг содиқ мухлислари ёш қизалоқлик даврида айтган “Турналар” қўшиғидан буён яхши биладилар. Хонанданинг битта чиқиш учун гонорари 5,1 млн сўмдан бошланади.

Улуғбек Раҳматуллаев

улугбек рахматуллаев
Фото:
 YouTube

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, ўзбек ёшлари кумири миллий хит-парадлар юқори ўринларини эгаллаб келади. Санъаткорнинг гонорари унинг бандлигига қараб ўзгариб туради. Ўртача олганда, битта чиқиш камида 4 млн сўм бўлади.

Рўйхатни яна давом эттириш мумкин, чунки гонорарларда қатъий чегараланиш йўқ. Кўпгина санъаткорлар, халқ талаби ва имкониятидан келиб чиқиб, камроқ пулга кўпроқ жойга боришни афзал биладилар.

Кино

У алоҳида ўрин эгаллайди. Бу ерда даромад манбалари ўзгача. Фаолият соҳаси ҳам буткул фарқ қилади. Лекин эстрада ва кинони алоҳида кўриш хато бўларди – улар ўзаро чамбарчас боғлиқ.

Улуғбек Қодиров

Улугбек Кадыров
Фото:
актёрнинг шахсий архиви

28 та фильмда суратга тушган, энг талабгир актёрлардан бири. “Телба” кинофильми алоҳида шуҳрат келтирган. Актёр таклиф этилган ҳамма кинофильмларда ҳам суратга тушишга рози бўлавермайди. Улуғбекнинг гонорари битта роль учун камида 21 млн сўм.

Алишер Узоқов

Алишер Узаков
Фото:
Ok.ru

Ёш актёр “Уйланиш” фильмидан кейин шуҳрат чўққисига чиқди. Актёрликдан ташқари, Алишер режиссёрлик билан ҳам шуғулланади, сценарийлар ёзади. Артист фильмографияси 37та лойиҳадаи 39 та ишдан иборат. Гонорари тахминан 12 млн сўмни ташкил қилади.

Адиз Ражабов

Адиз Раджабов
Фото:
 Tarona.net

Бухоролик қобилиятли бу йигит кино оламида ўз ўрнини топди. Ўзбек саҳнасидаги энг истарали артистлардан бири. Афтидан, у ҳар қандай образнинг уддасидан чиқа олади: умидсиз романтикдан то кўча безорисигача. У 30 та лойиҳада 30дан зиёд ролларда суратга тушди. Артистнинг ўртача гонорари – 12 млн сўм.

Дилноза Кубаева

дильноза 01
Фото:
 YouTube

Танқидчилар томонидан энг иқтидорли акртисалардан бири сифатида эътироф этилади. Унинг кинодаги ёрқин роллари “Телба”, “Жазо” картиналарида бўлди. Кубаевани тадбирлар ва тантаналарга олиб борувчи сифатида тез-таз таклиф этишади. Фильмографиясида 15 та атрофида картина мавжуд. Актрисанинг ўртача гонорари 12 млн сўмга тенг.

Зарина Низомиддинова

зарина
Фото: 
Beruniy.Net

Машҳур ўзбек актрисаси, донгдор “Ялла” ансамбли асосчиларидан бўлган Шаҳбоз Низамутдиновнинг қизи. Маҳаллий кинематографиянинг энг фаол актрисаларидан бири. 2012 йилда “Волоколамский рубеж” ХКФда “Паризод”  фильми учун “Энг яхши аёл образи” мукофотига сазовор бўлган. Унинг бир фильм учун гонорари – 7 млн сўм атрофида.

Превьюдаги фото: yulduz.uz

 

 

Энг кўп ўқилган