OnMap ёрдамида доллар алмаштирганим ҳақида

Шошганда лаббай топилмас, деганларидек, ойда-йилда бир керак бўлиб қолганда, долларни қаерда алмаштиришни қидириб қоларкансиз.  

onmap

Қора бозор – қонунга зид, банк шохобчаларини эса, кўп ҳам ишим тушмагани учун, қаерда жойлашган, иш вақти қандайлигини мутлақо билмас эканман.

–  Telegramга киргин-да, OnMap ботига улан,– телефон орқали маслаҳат берди дўстим. Қаерда турганингни кўрсатсанг, ўзингга энг яқин валюта алмаштириш шохобчалари рўйхатини тақдим этади.

Дўст маслаҳати – амри вожиб, OnMap ботига уландим. Стартни босдим.

onmap-1Бот ишга тушди ва туман бўйича излайми, жойлашган нуқтангиз бўйичами?– деб сўради. Тумандаги шохобчаларни кўрсатишни танладим. Қайси туманлиги, мўлжалдаги манзилни кўрсатгандим, нақ ўнта шохобча рўйхатини чиқариб берди.

Зўр томони – банкларнинг фақат номи эмас, манзили, ишлаш вақти, мўлжаллари ва телефон рақамлари билан батафсил кўрсатиб берди. Ҳатто, мен турган жойдан ўша банк шохобчасигача қанча масофа борлиги ҳам ёзиларкан. Ҳаммасидан ҳам менга ёққани – бунинг барчаси бепуллиги бўлди.

Рўйхатдаги банклардан бирини танладиму, ўн дақиқага қолмай ишимни битириб олдим. Сизларга ҳам тавсия қиламан!

Хулоса: @onmapuzbot боти ёрдамида сиз:

– сарсон бўлиб шохобча излаш;

– вақт сарфлаб навбат кутиш дан қутуласиз.

Алмаштириш шохобчасини тез ва осон топиш учун ўз геолокациянгизни юборсангиз, қуйидаги маълумотларга эга бўлар экансиз:

– шохобча номи;

– манзили ва мўлжали;

– иш тартиби;

– телефон рақами;

– берилган нуқтадан шохобчагача бўлган масофа;

– Google Maps орқали у ерга қандай бориш.

Дарвоқе, ботда дам олиш кунлари ва кечаси 22:00 дан кейин валютани қаерда алмаштириш мумкинлигини кўриш ҳамда банк манзилини аритада кўрсатиб бериш функциялари ҳам бор экан (буни кейинроқ билдим).

onmap2

 

Ўхшаш материаллар
Энг кўп ўқилган