“Маркетологларнинг интеллектуал жанги”: иштирокчилар якун ясайдилар

“Галстукларсиз” учрашув, “Маркетологларнинг интеллектуал жанги” бизнес-ўйини 2017 йил 1 июль куни Aster Hotel Group меҳмонхонасида бўлиб ўтди.

photo_2017-07-04_11-01-37

Тадбир Author Coaching Group ва Facebook`даги “Менежмент, маркетинг ва реклама” гуруҳи томонидан ташкил этилди.

Учрашув модераторлари:

– Динара Габдулхакова (Author Coaching Group раҳбари);

– Баҳодирхон Фозилхўжаев (бизнес-консультант, Biznes Saboqlari канали раҳбари);

– Умид Мирзааҳмедов (Bruno қаҳвахоналар тармоғи, “Ланч Бокс” тушликлар етказиб бериш сервиси асосчиси).

“Маркетологларнинг интеллектуал жанги” бизнес-ўйини амалдаги бизнеснинг муайян маркетинг вазифалари юзасидан ғайриоддий ечимлар топишга қаратилган.

“Маркетологларнинг интеллектуал жанги” натижалари бўйича, ишлаб чиқилаётган кейс муаллифи бўлмиш тадбиркор аниқ маркетинг ечимлари тўпламига эга бўлади. Биринчи кейснинг муаллифи – Home Market уй учун товарлар дўконлари тармоғи бошқарувчиси Хондамир Муслимов.

Хондамир Муслимов“Бу – воқелик кутилганидан ҳам аъло бўлган вазиятдир.

Бугун Home Marketнинг корпоратив сегментдаги фаолиятини муҳокама қилдик. Кейс шартларини ёзганимда, ушбу йўналишдаги бутун фаолият мен учун ниҳоятда зерикарли кўринганди. Муҳокамага бу кейсни тақдим қилиб хато қилмадиммикан, қолаверса маркетологлар ҳамжамиятининг илк тадбири – бу тарздаги йиғишларнинг аҳамияти баҳоланадиган учрашув бўлса, деган хаёлларга бордим.

Гуруҳлардаги ишлар бошланганида иштирокчилар кўзларидаги оловни кўрдим-у, барча шубҳаларим тумандек тарқаб кетди. Гуруҳлар ўз ечимларини тақдим эта бошлаганларида эса, бундан завқ ола бошладим. Қорамтиргина кўринган манзара ёрқинлик касб этиб, ранго-ранг тус ола бошлади.

Мен бугунги жангнинг барча иштирокчиларидан беҳад миннатдорман. Учрашув ижобий энергияга, конструктив фикрларга шунчалик бой бўлдики, уни жанг ёки кураш деб аташга тил бормайди. Ҳолбуки, жамоаларда бир-бирини мутлақо танимайдиган, турли бэкграундга эга, бизнесдаги мавқеи турфа хил бўлган одамлар йиғилганди. Гуруҳда эса, улар бир-бирини кўпдан бери биладиган жамоадек яхши ишладилар. Бизнинг бизнесимиз учун ечимлар ишлаб чиқилган экан, бу таклифларнинг асосий қисми амалга оширилишига ваъда бераман. Биз жуда катта руҳий озуқа олдик”.

 

Азизбек ЮсуфовImkon Plus тижорат директори Азизбек Юсуфов иштирокчиларга янги маҳсулот, “Ҳақиқий пломбир” музқаймоғи – тайёрлашда фақат табиий ёғи олинмаган сут, қаймоқ ва сариёғ ишлатилган бозордаги биринчи музқаймоқни тақдим этди: “Биз классик пломбирни тайёрлашга уриниб кўрдик, бунинг уддасидан чиқдикми-йўқми, истеъмолчилар баҳо беришсин”.

Бемалол айта оламизки, уриниш муваффақиятли чиқибди! Учрашув иштирокчилари жон деб музқаймоқдан татиб кўрдилар ва сифатининг юқори эканлигини қайд этдилар.

“Учрашув жуда зўр ўтди: бу каби тадбирлар ажойиб мулоқот майдони бўлади. Ҳамкасблар билан реал ҳаётда учрашиб, мулоқот қиилиб, биз касбий камолотга эришамиз ва бутун тармоқни ҳам юксалтирамиз”.

 

макс романовМаксим Романов, Custos маркетинг ва реклама бюроси ҳаммуассиси:

“Маркетологлар билан яқиндан ишлайдиган тадбиркор сифатида, мен учун бу тадбир ижодиёт қандай кенгликларга йўллаши мумкинлигини ва, шу вақтнинг ўзида, реал соғлом ақл нимани талаб қилишини тушуниш, ҳис этиш ва тахмин қилиш қанчалик муҳимлигини кўрсатувчи яққол мисол бўлди. Буни илк учрашувга йиғилган маркетинг усталари, ниҳоятда катта тажрибага ва амалиётга эга инсонлар аниқ кўрсатиб бердилар. Жонли мубоҳасалар, қизиқарли кейс, бироз кулгу ва ёқимли муҳит – учрашув мана шундай кўринишда ёдимда қолди. Тадбирда қатнашганимдан хурсандман. Жамоамиз финалга чиқмаган бўлса ҳам, кўрилаётган кейс доирасидаги бизнинг маслаҳатларимиз ҳам Home Market учун фойдали бўлади, деган умиддаман. Ташкилотчиларга аъло даражадаги ишлари ва модерация учун миннатдорчилик билдираман!”

 

Шодия

Шодия Юлдашева, хусусий маркетинг агентлиги асосчиси:

“Онлайн-макондан оффлайнга чиқиш, танишув, учрашувнинг янгича шакли – булар бари қизиқарли. Бундан ташқари, биргаликдаги саъй-ҳаракатлар натижасида якуний маҳсулотга эга бўлдик. Майли, бироз хомроқ, қўшимча ишловталаб бўлсин, лекин асос шаклланди. Менимча, биринчи уриниш учун бу ажойиб натижа. Бундан ташқари, учрашувнинг профессионал даражада ташкил этилгани ва дўстона муҳит ҳукм сурганлигини алоҳида таъкидлаш ўринли.

 

хусан мамасаидовҲусан Мамасаидов, Deli.uz асосчиси:

“Жуда маъқул келди, реал кейс асосида маҳаллий амалиётчилар учрашуви учун ажойиб формат! Дилкаш муҳит, ёқимли қаҳва. Учрашув ташкичлотчиларига раҳмат!”

 

 

 

Тимур ШарифовТимур Шарифов, Intarget.uz асосчиси:

“Ажойиб ўтди, интеллектуал жангда, боз устига, маркетологлар баҳсида эканимни мутлақо ҳис этмадим. Дўстлар маслаҳат учун йиғилгандек ҳиссиёт туғилди”.

 

 

Бехзод  ЯкубовБеҳзод Ёқубов, тадбиркор:

“Реал компаниялар кейсларида иш ўрганиш жуда тўғри қарор бўлди. Амалиётчи маркетологлар учун ҳам, бирор сабабга кўра ушбу иш билан шуғулланишига тўғри келганлар учун ҳам у фойдали бўлади. Бу тадбир – қандайдир клуб ёки шахсий афзалликларга кўра жамланган хос ҳамжамият эмас. Наздимда, одамлар ўзларини синаб кўриш, нимадир янги нарсани билиш учун келдилар. Кейинги тадбирни, янги инсонлар, қарашлар, ечимларни интиқлик билан кутиб қоламан. Учрашувнинг формати учун ташкилотчиларга раҳмат – ҳар бир иштирокчи ўз фикрини билдира оладиган бундай тадбирлар кам учрайди”.

 

Бекзод УмаровБеҳзод Умаров, LaTienda ва HealthMedia лойиҳалари ҳаммуассиси:

“Author Coaching Groupдаги ажойиб дўстларим ва мен қаттиқ ҳурмат қиладиган инсон – Хондамир Муслимов ташкил этган тадбир – “Маркетологларнинг интеллектуал жанги”да қатнашдим. Бизга реал кейс тақдим этдилар, уни ижодий ёндашувга ва ижобий тафаккурга эга йигитлар билан ҳал этишга муваффақ бўлдик. Вақт ва макон жиҳатдан қатъий чекловларга қарамай, кўплаб ғоялар ва воситаларга эга бўлдик, уларни уйғунлаштириб, ушбу лойиҳа учун маркетинг концепциясини яратиш мумкин бўлади. Хондамир ака бунинг уддасидан чиқишига ишонаман – бир неча ойдан кейин у эришилган натижалар ва дивидендлар ҳақида биз билан ўртоқлашади.

Imkon Plus музқаймоғини алоҳида тилга олиб ўтмоқчиман, у менга President сариёғидан тайёрлангани учунгина ёққани йўқ. Ҳақиқатан мазали экан, баракалла! Қолаверса, ташкилотчиларга ҳам раҳмат. Бундай тарздаги тадбир биз учун керакли, қизиқарли ва фойдалидир. Кейинги учрашувларни сабрсизлик билан кутаман!”

 

Владислав МусякаевВладислав Мусякаев, “Mega Electro” МЧЖ тижорат директори:

“Бундай тадбирнинг ўтказилиши жуда долзарб. Дарҳақиқат, ҳозирда Ўзбекистон бозори фаол ривожланаяпти, бу компанияларнинг янада самарали ишлашга, мижозга яқинроқ бўлишга ва мақсадли аудиторияга қадриятлар тақдим этишга ундайди.

Муҳит ажойиб бўлди: мазали қаҳва, шинам маскан ва дилкаш инсонлар. Тадбирнинг ташкил этилиши – аъло даражада!”

 

Шахрух КаюмовШоҳруҳ Қаюмов, Fratelli Casa асосчиси:

“Ташкилотчиларга раҳмат! Ўзбекистондаги бу форматдаги илк тадбирда қатнашиш мен учун шараф. 45 дақиқа ичида маркетинг стратегияси бўйича ечим таклиф этишни ҳар бир иштирокчининг қобилияти деб биламан. Бу тадбирнинг келгусида давом этиши ҳаммага бирдек фойдали бўлишига ишонаман”.

 

Арсен АбдурахмановАрсен Абдураҳмонов, тадбиркор:

“Мен жамоат арбоби эмасман ва ҳатто маркетолог ҳам эмасман. Лекин Хондамир Муслимовдан шахсий таклифнома олгач, биринчи “Маркетологлар интеллектуал жанги”да қатнашиш бахтидан воз кеча олмадим. Тадбир барча учун янгича шаклда ўтганлигига қарамай, ташкилотчилар уни уюштиришга оқилона ва профессионал даражада ёндашибдилар. Турли ихтисосликка эга турфа хил инсонлар тўпландилар, ақлий ҳужум уюштирилди, реал ва қизиқарли кейс таҳлил қилинди. Ёшлик даврим, катта синфдагилар ўртасида “Нима? Қаерда? Қачон?” ўйинини ўйнаган кезларим ёдимга тушиб кетди.

Босим. Қизиқиш. Таваккалчилик. Ғалабага интилиш. Натижада дўстлик ғалаба қозонди, якунда юзага чиққан ғоялар ва фикрлар эса, шубҳасиз, нафақат ташкилотчилар ва кейс “қаҳрамон”ларига, балки барча иштирокчиларга асқатади. Янги жангларда ҳам жон деб қатнашаман ва ёш мутахассисларга ҳам шуни тавсия қиламан: ҳам тажриба алмашинади, ҳам фойдали танишувларга эга бўлинади”.

 

евгенийЕвгений Сивенко, KDM реклама агентлиги асосчиси:

Улуғворлик уфуриб турувчи “Маркетологларнинг интеллектуал жанги” номи остидаги муҳташам ташаббус аъло баҳога лойиқ тарзда ўтди. Энг аввалида бироз асабийлашиш ҳис қилдим – 20дан зиёд ўз ишининг устаси, ҳар бири катта тажриба ва амалиётга эга. Ҳаммамиз жангга киришишимиз керак эди. Бизга кейс эълон қилинди, жамоаларга бўлиндик ва ижодиёт бошланди. Аслида, шунчалик бир-бирини танимайдиган инсонлар ҳақиқатан иш берувчи ЖАМОАга айланиши мутлақо ғаройиб иш бўлди. Бу мен учун беқиёс тажриба!”

 

дмитрий серединДмитрий Середин, LatMedia дигитал-агентлиги ҳаммуассиси:

“Тадбирнинг барча ташкилотчиларига раҳмат, жуда зўр ва қизиқарли бўлди, келганимдан асло афсусланмайман. Ҳамма билан бевосита танишдим, сўз билан ифодалаб бўлмас муҳит бўлди”.

 

 

Ташкилотчилар Aster Hotel Group меҳмонхонасига ва шахсан Татьяна Ченга кўрсатилган меҳмондўстлик учун, иштирокчиларга эса, тадбирга бебаҳо интеллектуал жило бахш этганлари учун самимий миннатдорчилик билдиради.

Яқин кунларда маркетологларнинг янги учрашувлари бўлади, улар ҳақда алоҳида эълон берамиз. Янгиликларимизни кузатиб боринг ва анонсларимизни кутинг!

 

Энг кўп ўқилган