Маълумотнома: сув йод мувозанатини сақлаб тура оладими?

Chortoq сувида тасодифан йод топилди. Бу нимани англатиши ва Ўзбекистон аҳолиси учун у нега муҳимлиги ҳақида сўз юритамиз.

Нима рўй бермоқда?

Тақдир экан – Ўзбекистон йод жуда кам ҳудудлар сирасига киради. Статистикага кўра, йод танқислиги мамлакат аҳолисининг 80 фоизида кузатилади ва у кўплаб симптомларда намоён бўлади.

Менга ҳам йод етишмайдими?

Бўлиши мумкин. Йод меъёрдаги гормонал мувозанатни сақлаш учун керак. Агар мувозанат бузилса, стресс юзага келади, хотира ёмонлашади, эътиборни жамлаш ва умуман мотивация сусаяди.

Йод етишмовчилигининг яққол белгилари – майда зарарли одатлар. Кимдир, масалан, тинимсиз ручкасини чиқиллатади, кимдир эса оёғини асабийлик билан ликиллатиб ўтиради. Яна бир белгиси – соч тўкилиши. Кўп ҳолларда бу стресс туфайли рўй беради. Яна ҳам жиддийроқ хатарлар мавжуд: аёллардаги гормонал номувозанатлик репродуктив функцияларни бузиши мумкин.

Агар йод меъёрда бўлса, сизда тажовузкорлик камаяди, муҳим қарорлар қабул қилишингиз, диққатни жамлаш ва исмларни ёдда сақлашингиз осонлашади.

Нега олдин бундай бўлмаган?

Бўлган, лекин бунчалик катта кўламда эмас. Шўро даврида муаммо энди аниқланганда, мамлакат раҳбарияти оммавий дастурлар ўтказган – йодни сувга, туз ва нонга қўшган, мактаб ўқувчиларига берган. Синовлар кўрсатишича, тузга қўшилган ва, табиийки, сувдаги табиий йод энг осон ўзлаштирилади. Агар тайёр йодни сувга аралаштирсангиз, у ҳеч қандай таъсир кўрсатмайди.

Дарвоқе, Япония ёки Кореяда, яъни одамлар табиий йод катта миқдорда мавжуд денгиз маҳсулотларини кўплаб истеъмол қиладиган жойларда бундай муаммо йўқ.

Бунга Chortoqнинг нима алоқаси бор?

Бутунлай тасодифан аниқланишича, ушбу сув таркибида йод мавжуд экан. Яъни, сув табиатан йодланган бўлиб чиқди.

Қандай қилиб бу тасодифан аниқланиши мумкин?

Бозорга чиқишдан олдин ҳар қандай ичимлик суви таркиби бўйича синовдан ўтиши керак. Chortoq ҳам Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ўзстандарт тизимидаги лабораторияларда текширилди. Сув намуналари барча белгиланган кўрсаткичлар бўйича тадқиқ этилди. Бироқ ҳеч ким йодга сўров бермаганди, у бўйича тест ўтказилмади, маҳаллий лабораториялар эса унинг мавжуд бўлишини ўйлаб ҳам кўришмаган.

Кейин сув сертификатлаштириш учун Германияга юборилди ва шунда қизиқ воқеа юз берди. Сув билан бирга эълон қилинган таркиб – ундаги мавжуд барча элементлар рўйхати жўнатилиши керак эди. Бироздан сўнг немис лабораториясидан жавоб келди – улар нега эълон қилинган моддалар ичида йод кўрсатилмаганлигини тушунтиришимизни сўрадилар.

Гап шундаки, маҳаллий лабораториялар мутахассислари сув намуналарини шаффоф полиэтилен қадоқларда оладилар, немислар эса уларга тайёр ҳолда –яшил рангли зич ойнадан тайёрланган идишларида жўнатишни сўрадилар. Йодни шаффоф қадоқда сақлаб бўлмайди – ультрабинафша нурлар таъсирида йўқолиб кетади. Шу сабабли дорихонада йод учиб кетмаслиги учун уларни тўқ жигарранг флаконларда сотадилар.

Германияда йоднинг аниқланиши бизни қувонтирувчи бонус бўлди, Ўзбекистондаги янги тестлардан кейин эса бу ўз тасдиғини топди – Chortoqда ҳақиқатан йод мавжуд экан.

 Chortoq ичадиган бўлсам, ҳаммаси яхши бўладими?

Бундай эмас. Chortoq сувини йод танқислигининг турли босқичларида шифо учун ичса бўлади, лекин бўқоқ каби жиддий симптомлар бўлса, биринчи навбатда эндокринологга мурожаат қилинг. У йод танқислиги даражасини белгилайди, дорилар ёзиб беради, Chortoq сувини эса ёрдамчи восита сифатида истеъмол қилиш мумкин.

Эсда тутинг, бу ҳақда яхшиси даволовчи врач билан маслаҳатлашган маъқул – баъзида йоднинг ортиқча мавжудлиги тақиқланади. Аксарият ҳолларда йоднинг ортиқчалиги йод билан бевосита йўлиққанда, масалан унинг буғидан нафас олганда юзага келади.

Агар йод танқислиги сизда бўлмаса, Chortoqни шунчаки профилактика учун ичишингиз мумкин. Бир литр сувда тахминан 500 микрограмм йод бор, демак, бир суткалик меъёрни тўлдириш учун ярим литр ҳам етарли.

Лекин мен йодланган тузни кўп ейман-ку!

Бу ерда нозик жиҳат бор. Аслида йодланган туз, агар ишлаб чиқарувчи инсофли бўлиб, етарлича йод қўшган бўлса ҳам, бизнинг эҳтиёжларимизни қондира олмайди. Бунинг сабаби – биз овқатни қандай тайёрлашимизда.

Йод – жуда фаол модда, осон буғланади, учиб кетади. Агар йодланган тузни иссиқ таомлар тайёрлашда ишлатадиган бўлсак, ундан ҳеч қандай фойда бўлмайди. Йод кетиб, тузнинг ўзи қолади. Шу сабабли, туз орқали йодга эришиш учун совуқ тузланган салатлар ейиш керак. Биз эса уни жуда кам, табиий эҳтиёжни қондирмайдиган даражада оз истеъмол қиламиз.

Яна бир муаммо – кўпчилик йодланган тузни нотўғри асрайди. Йод учиб кетмаслиги учун уни қоронғи жойларда, шаффоф бўлмаган идишларда, қопқоқни ёпган ҳолда сақланг (шаффоф бутилкалардаги сувдан йод учиб кетганлигини эсланг). Дарвоқе, йодланган тузнинг яроқлилик муддати – уч ой.

 

──────────

Шериклик асосидаги материал

 

 

Ўхшаш материаллар
Энг кўп ўқилган