Тадбиркорлар йили: чакана савдо вакиллари нима кутмоқдалар?

Жорий йилда бизнесни қандай ўзгаришлар кутмоқда, нималар режалаштирилган ва бизнес вакиллари Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йилида нимадан умиддалар – шу ҳақдаги ҳикоямизни давом эттирамиз. Навбатдаги мақоламизда ритейл – чакан савдо вакиллари ўз фикрлари билан ўртоқлашадилар.

2018-biznes

Зафар ХашимовЗафар Ҳошимов

Korzinka.uz

Кириб келган йилга ижобий нуқтаи назардан, оптимизм билан қарайман. Биз шуғулланаётган замонавий чакана савдо жўшқин ўсиш даврини бошдан кечирмоқда. Эндиликда фақат пойтахтда эмас, балки минтақаларда ҳам янги маркетлар очмоқдамиз, иш ўринлари яратяпмиз. Кириб келган йил эса, янада унумли бўлади. Ҳозирда ўнлаб янги жойларни кўздан кечиряпмиз, қайта қуряпмиз. Бу ўсиш мамлакатимизда ҳозирда рўй бераётган ўзгаришлар туфайли амалга ошмоқда.

Ислоҳотлар янада жўшқинлик касб этади, деб умид қиламан. Мамлакатнинг жаҳон иқтисодиётига интеграцияси тобора шиддатли тус олаётган бир пайтда яшаб қолиш учун тармоғимиз нафақат кенгайиши, балки халқаро технологик даражагача ўсиши ҳам кераклигини тушунамиз. Шу маънода, бу йилнинг “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” деб эълон қилиниши мамлакат иқтисодий ривожланишининг мазкур босқичини жуда аниқ тавсифлайди деб ҳисоблайман.

МуслимовХондамир Муслимов

Fom Group асосчиси

Ҳаммаси ўзгаради. Бу аллақачон рўй бера бошлади ва биз ўйлагандан анча жадал ривожлана боради.

2018 йилда катта ўзгаришлар айнан рақобат муҳитида кузатилади. Агар олдин иерархия бўйича, муваффақият омили сифатида биринчи ўринда ҳокимият эгалари, иккинчи ўринда – пул, учинчида – ақл турган бўлса, энди ҳаммаси тескари бўлади: биринчиси мутлақо йўқолади, чунки индивидуал (солиқ, конверсион, божхона ва ҳ.к.) имтиёзлар бекор бўлади. Умуман олганда, бозорда пул кўп, лекин у ҳам асосий функцияни бажармай қўяди. Ўз кўлами билан бозорга таъсир кўрсата оламан, деб ўйлаган йирик компаниялар хато қиладилар. Яқинда қаердадир бир фикрни ўқиб қолдим: “Олдинлари катта балиқлар кичиклари билан озиқланган бўлса, энди чаққон балиқлар сусткашларни ейди, катта балиқ чаққонроқ бўлиши эса, кафолатланмаган”.

Фикримча, энг муҳим сифат самарадорлик бўлади. Агар олдин бизнесменда конвертация бўлиб, у қонунни айланиб ўта олган бўлса, бугунга келиб тўғри йўлга қўйилган жараёнлар ва бизнес-моделлар муваффақиятга эришмоқда.

Банклар мисолида кўпчиликнинг эсанкираб қолганлигини кўриш мумкин. Аввалда асосан нақд/нақдсиз ҳисобларда, конвертация ва унинг мавжуд эмаслигида пул топилган бўлса, бугун бу охурларга йўл йўқ. Энди банклар бозорга аралашиб, рақобатга киришишлари лозим. Корпоратив бозорда рақобат шунчалик кучлики, ҳозирда улар ўз тарифларидан ноль фойда кўрмоқдалар, бу асло яхшиликка олиб бормайди. Банкларда йирик кредит бериш имконияти йўқ, чунки паст ликвидлилик, яъни банкнинг ўз мажбуриятларини бажаришни таъминлашга ноқобиллиги деган тушунча бор.

Тирик қолиш учун банклар чакана бозорга киришлари, истеъмолчига юзланишлари лозим, бунинг учун эса, яхшигина ақл керак. Чакана хизматни тушуниш, мижозни англаш – бу персонал ёндашув, бунда стандарт фаолият иш бермайди. Мияси бутунлар бозорни эгаллаб олиши мумкин.

Ўтган йил “Халқ билан мулоқот йили” ўткинчи тадбир эмаслигини, хўжакўрсинга эълон қилинмаганлигини кўрсатди, 2018 йилда ҳам худди шундай бўлади. Бозор шартларининг фундаментал ўзгаришлари кутилмоқда. Президент сўзлаган ва 2018 йил стратегиясига киритилган солиқ ислоҳотлари вазиятни тубдан ўзгартириб юборади. Бизнес мамлакатга ишона бошлашига, бюджет тўлиб боришига умидим катта, агар шундай бўлса, ижтимоий соҳа ҳам ривожланади.

Шубҳасиз, иқтисодиётни катта юксалиш кутмоқда. Биз минтақавий, Марказий Осиё ва Россия бозорларида муҳим роль ўйнаймиз. Уч-тўрт йилдан кейин Америка ва Европа ҳам ўзбек тадбиркори ва ўзбек бизнес модели нима эканлигини ҳис этади. Менинг оптимистик тахминларим шундан иборат, қолганини вақт кўрсатади – ҳаммаси шунга қараб бормоқда. Ўн еттинчи йил бурилиш йили бўлди, ўн саккизинчи йил оламшумул ўзгаришлар йили бўлади.

чувакСардор Давлатёров

Bellstore

2018 йил биз учун мутлақо янги ҳиссиётлар йили, ишонч ва осмонўпар мақсадлар санаси бўлади. Биз мамлакатимизга ишонамиз, халқимизга ишонамиз, бинобарин, ўзимизга ва ўз бизнесимизга ишонамиз.

Мамлакатдаги энг йирик чакана косметика тармоғи сифатида, биз мамлакат иқтисодиёти ривожига ҳамоҳанг қадам ташлаётганлар билан бирга бўлишни олдимизга мақсад қилиб қўйдик. 2018 йилда бизнес пойтахтимиз доирасидан анча ташқарига чиқади ва Ўзбекистоннинг бошқа бозорларини ҳам қамраб олади, деб ишонамиз.

2017 йилда ҳукуматимиз турли-туман соҳалардаги хорижий шерикларнинг мамлакатимизга бўлган муносабатини тубдан ўзгартириб юбора олди.

Халқаро кўргазмаларга мунтазам қатнар эканмиз, Ўзбекистонга нисбатан Европа ва Россия компанияларининг кайфияти қандай ўзгарганлигига гувоҳ бўлмоқдамиз. Шу сабабли барча ёш тадбиркорларга маслаҳатимиз: ўз ғояларингизни рўёбга чиқаришга уннаб кўришга қўрқманг. Ўзингизга ишонинг, мақсадларни қўйинг ва уларга эришинг. Бу сиз билан бизнинг йилимиз, биргаликда биз иқтисодиётимизни янги чўққиларга олиб чиқа оламиз.

____________

Сиз “Тадбиркорлар йили: бизнес нимани кутмоқда?” махсус лойиҳасини ўқимоқдасиз.

Лойиҳанинг аввалги қисми билан бу ерда танишишингиз мумкин.

 

 

Ўхшаш материаллар
Энг кўп ўқилган