Тошкент аэропорти минтақавий хабга айланадими? Эксперт мулоҳазалари

Ўрта Осиёдаги марказий ҳаво бандаргоҳи – авиация хаби вазифасини ўташ учун асосий даъвогарлар Тошкент ва Алмати аэропортларидир, деб ҳисоблайди Украина Давлат авиахизмати собиқ раҳбари Денис Антонюк. “Биринчи бўлиб хаб ташкил этган ва минтақанинг барча пойтахтларини, йирик минтақавий марказларни боғлаган ва ҳам бизнес-сегментни, ҳам оддий сайёҳларни қониқтирадиган нархлар таклиф эта олган томон ҳаммасига эга бўлади”,– деб ёзади эксперт.

 

dreamliner

Денис АнтонюкДенис Антонюк – “Авиа Бридж” консалтинг компанияси бошқарувчи директори, Украина Давлат авиахизмати собиқ раҳбари (2014 йил мартдан 2015 йил сентябргача).

Ўрта Осиё – улкан сайёҳлик, маданий ва бизнес-имкониятлар минтақаси. Тараққиётга тўсқинлик қилувчи омиллардан бири – бу, афсуски, транспорт инфратузилмасининг яхши ривожланмаганлигидир. Маданий ва тарихий жиҳатдан яхлит бу минтақа транспорт алоқалари борасида бўлиниб қолганлиги Ўрта Осиё бўйлаб кўп саёҳат қилувчи ҳар қандай чет эллик учун аён ҳақиқатдир.  Ҳафтанинг исталган кунида, бир минтақавий марказдан иккинчисига бора олиш имконияти мутлақо йўқ. Боз устига, йўл харажати анча қимматга айланади.

Бу масала кўтарилганда, одатда, “Демак, талаб йўқ” ёки “Ҳафтада бир марта Душанбега ё Қобулга рейс бор-ку, бўлди-да”,- деб жавоб беришади. Бизнес учун эса – агар у ҳақиқий бизнес бўлса – энг асосий ресурс вақт саналади. Бизнесмен, музокаралар якунлангач, ортга қайтишга рейсни бир ҳафта кутиб ўтирмайди, Ўшга икки кунга бормоқчи бўлган сайёҳ кейинги рейсни кутиб етти кунни бекор ўтказишни истамайди. Қолаверса, Алматидан Душанбега суткалаб атвобусда бориш ҳам ҳеч кимга ёқмаса керак.

quotes_miniМинтақаичи авиация алоқаларининг ривожланмаганлиги Тошкентга ва “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАКга жўшқин ривожланиш ва буткул янги даражага чиқиш имконини беради.

 Биринчи бўлиб хаб ташкил этган ва минтақанинг барча пойтахтларини, йирик минтақавий марказларни боғлаган ва ҳам бизнес-сегментни, ҳам оддий саҳатчилар – сайёҳлар ва  VFR (visit friends and relatives)ни қониқтирадиган (ташишлар ҳажмини сезиларли даражада ошириш ҳисобига) нархлар таклиф эта олган томон ҳаммасига эга бўлади.

Бош минтақавий хабни қурган мамлакат барча мукофотларга эга чиқади – бу минтақаичи туризми (авваламбор мамлакат ичида)нинг ва конференц-бизнеснинг ривожланишида ҳамда бизнес муҳитининг сезиларли яхшиланишида акс этади. Минтақа мамлакатларидаги аксарият музокаралар минтақавий хаб эгаси бўлган мамлакат транспорт ва меҳмонхона инфратузилмасидан фойдаланган ҳолда амалга оширилади. Авиацияда ва туризм соҳасида ўн минглаб яхши ҳақ тўланувчи иш ўринлари яратилади.

dreamliner 02

Тажрибадан кўринадики, ерусти транспортига рақобатбардош хаб қуриш учун аксарият йўналишлар кўпқатновли бўлиши – ҳафтасига камида 5–7та рейс қатнаши лозим. Ҳозирги максимал даражада назорат қилинувчи ҳаво алоқаси режими шароитида бундай серқатновликка ҳозирги ёпиқликдан воз кечиб, унинг ўрнига максимал даражада либераллашган, ХХР ва Эронни ҳам қамраб олувчи режимга ўтиш зарур. Идеал ҳолатда, барча қўшни давлатлар билан очиқ осмон тўғрисида шартнома имзоланиши керак. Ҳеч бўлмаса, – хаб қурувчи учун камроқ манфаатли, лекин минтақа учун эҳтимоли катта ечим – минтақа учун умумий очиқ осмон режимини ташкил этиш талаб этилади. Бунда минтақа тушунчасини янада кенгроқ олиб, унга Покистон ва Эронни ҳам қўшиш мақсадга мувофиқ, зеро бу йилига бир неча миллион йўловчи ташувчи ички авиаташиш бозорини яратиш имконини беради.

Минтақавий хаб яратиш учун иккинчи зарур шарт – тариф тузишга ёндашувни қайта кўриб чиқиш. Йирик, барқарор бизнес-оқим йўқлиги шароитида йўловчиларнинг янги сегментини жалб қилиш зарурияти юзага чиқади. Асосан булар – ҳозирча самолётда сайр қилиш қимматлик қилувчи тоифалардир.

quotes_miniБунинг учун қатъий юқори тарифлар моделидан мослашувчан паст тарифли моделга ўтиш – сиғимларнинг бир қисмини арзон ёки жуда арзонга сотиш зарур бўлади.

Муҳими – янги тарифлар жорий этилиши ҳақидаги қарор юқоридан буйруқ тарзида тушиши керак эмас, балки бу самолётни 80-85 фоизга тўлдириш имконини берувчи иложи борича паст нархларда ишлай оладиган паст тарифли ташувчиларнинг кундалик амалиёти бўлиши лозим.

Битта тизимга бирлаштирилган минтақавий рейслар комбинацияси, тариф шаклантирилишининг мослашувчан тизимини илгари суриш билан биргаликда, минтақадаги яна бир муҳим муаммони – дунё билан қулай авиатранспорт алоқасини ҳал этиш имконини беради. Минтақавий рейслар ҳар куни амалга оширилса, уларни минтақани дунё билан боғловчи йўналишларга мослаштириш осон кечади. Европадаги ва Осиёдаги пунктлар хабга осонлик билан қўшилиши, шу орқали минтақанинг барча нуқталари билан қулай туташувига имконият яратилади. Етарлича миқдорда минтақавий рейслар бўлганда, Европа ва Осиёдаги йирик шаҳарларнинг аксариятига кундалик қатновни йўлга қўйиш мумкин бўлади, зеро рейс учун биргина шаҳар ёки мамлакат эмас, балки бутун минтақа асос бўлиб хизмат қилади.

Кундалик маҳсулот минтақанинг амалик ва сайёҳлик жозибадорлигини кўп бора оширади. Қайд этиш лозимки, хабнинг тўғри ишлаши учун, камида, ўрта магистрал самолётлар уча оладиган радиусдаги йирик марказлар, масалан, Москва, Истамбул, Киев, Дубай, Деҳли, Урумчига кундалик қатновларни йўлга қўйиш талаб этилади.

Аэропорт Стамбула

Тўлиқ либераллашув сиёсатидаги ягона истисно асосий рақобатчи хаблар – Москва ва Истамбулга қатновлар частотасини кунига бир-иккита рейс даражасида ушлаб туриш бўлади.

Европа/Осиё шаҳарлари ва минтақа ўртасида кундалик туташув кўп жиҳатдан фойдали бўлади:

– қўшни аэропортлар ҳам тўғридан-тўғри, ҳам транзит йўловчи учун рақобат қилиши қийин бўладиган хаб қурилиши;

– дунё учун жуда қизиқарли бўлган сайёҳлик маҳсулотини яратиш (ҳам режалаштириш қулайлиги жиҳатидан, ҳам арзонлиги туфайли);

– мамлакатдаги бизнесни рағбатлантириш.

Минтақада Ўрта Осиё хабини яратишдаги асосий даъвогарлар Тошкент ва Алмати аэропортлари саналади, бунда Тошкентнинг имконияти кўпроқ – бу аэропорт инфратузилмавий жиҳатдан яхшироқ тайёргарликка эга.

Иккинчи муҳим жиҳат: стратегияни амалга ошириш учун катта молиявий сармоя талаб этилмайди, давлат миқёсида туризм ва авиацияни ривожлантириш истаги, шунингдек, тўлиқ шаклланган ва барча томонидан қўллаб-қувватланадиган давлат дастури керак. Асосийси – Урумчидан Теҳронгача барча минтақавий марказларни боғловчи интраминтақавий хаб қурилиши натижасида давлат иккита сифат жиҳатидан янги тармоққа – авиация ва туризмга эга бўлади.

 

Ўхшаш материаллар
Энг кўп ўқилган