Қоғозни йиғиштириш вақти келди: электрон ҳужжат айланувига ўтмайсизми?

Ҳужжат айланувини рақамли шаклга ўтказиш ва булутли архивларга ўтиш бизнес учун фойдалидир. Лекин кўплаб компаниялар ҳануз қоғоздан воз кечишга ботина олмаяптилар.

Реклама ҳуқуқи асосида.

Янги сервис – Venkon компаниясидан “Дидокс” юридик аҳамиятга эга қоғозсиз ҳужжат айлануви ижодкорлари нима учун рақамли форматга ўтиш аллақачон керак эканлигини ва бу бизнесингизга қандай ёрдам беришини изоҳлайдилар.

Қоғозли ҳужжат айланувидаги муаммолар ва хатарлар:

  • ҳужжатларни тайёрлаш ва ишлов бериш жараёнининг узоққа чўзилиши. Битимни ёпиш учун, бухгалтер ўз ҳисоб тизимида бажарилган ишлар далолатномасини тузади, чоп этади ва курьер орқали контрагентга юборади. Контрагент ҳужжатни олади, уни қўлда ўз тизимига киритади, имзо қўяди, муҳр босади ва нусхасини қайтаради. Бунга камида бир неча кун кетади;
  • ҳужжатларнинг йўқолиши ва нотўғри тўлдирилиши эҳтимоли. Кўп ҳолларда томонлар шартномалар ва ҳисоб-фактуралар аслисиз пул амалиётларини ўтказадилар ва кейин уларни топа олмайдилар. Натижада бу битим қонунам тан олинмайди. Бундан ташқари, агар ҳужжатлар тузишда хатога йўл қўйилган бўлса, улар ижро учун қабул қилинмайди. Улар қайта тайёрланиши керак, бу қўшимча вақт, маблағ сарфига олиб келади ва кўпинча шериклар ишончи сусайишига сабаб бўлади;
  • кўп миқдордаги қоғоз ҳужжатларни сақлаш. Мижозлар сонининг ортиши фирмадаги қоғозлар ҳажми ортишига олиб келади. Натижада компания ўз қоғоз архивини йўлга қўйишига тўғри келади, у чанг босганча, бир неча жавондан тортиб то папкалару стеллажларга тўла алоҳида хоналаргача – анчагина жойни эгаллаб ётади;
  • ҳужжатларни излашга кўп вақт кетади. Бир уюм қоғоз ичидан керакли шартнома ва ҳисоб-фактурани топишнинг ўзи бўлмайди. Малакали мутахассислар ҳужжатни излашнинг ўзига кўп қимматли вақтларини кетказадилар. Бундан компания кўп фойда кўрмайди.

Электрон ҳужжат айлануви афзалликлари:

  1. “Дидокс” сервисида ҳисоб-фактуралар алмашишга уч дақиқадан кўп вақт кетмайди: ҳужжат шаклини тўлдирасиз, электрон рақамли имзо қўясиз ва контрагентга жўнатасиз. Бундан ташқари, курьерга маош ёки почта хизматлари ҳақи деган бош оғриқ бўлмайди.
    2. Электрон ҳужжатлар билан ишлаш тезроқ ва қулайроқ. Улар йўлда йўқолиб қолиши хатари эса, нолга тенг. Шартнома ёки ҳисоб-фактурани расмийлаштиришда хатога йўл қўйишнинг иложи йўқ – “Дидокс”да барча ҳужжатлар шакллари қонунчиликнинг энг сўнгги талабларига кўра тузилган.
    3. Офисда тонналаб қоғоз сақлаш шарт эмас. Папкаларга тўлган жавонлар ўрнига – бўш иш жойлари, уларни ходимларга қулай қилиб жиҳозлаш мумкин.
  2. “Дидокс” сервисида керакли шартномани бир лаҳзада топасиз: керакли сўз ёки ибора киритилса, бас. Барча ҳужжатлар бир тугма босиш масофасида туради, улардан интернет бор бўлган ҳар ерда фойдаланиш мумкин.

“Дидокс”дан электрон ҳужжат айланувининг яна бир афзаллиги. У 1Сга осон интеграцияланади. Агар ушбу ҳисоб тизимида ишласангиз, ҳужжатларни бевосита 1Сдан юклаш мумкин.

“Дидокс” сервиси хизматларидан фойдаланишни бошлаш учун, бир неча содда қадамларни ташлаш керак: сервис сайтида рўйхатдан ўтиш, тизимга уланиш учун сўров юбориш ва унга амалдаги электрон рақамли имзони улаш.

 

Энг кўп ўқилган