Ўзбекистонда франчайзинг билан шуғулланиш қанчалик даромадли?

Ҳозирги франшизалар қандай ишлайди ва мамлакатимизда франчайзи бўлиш йўллари.

Ўтган йилнинг ўрталаридаёқ Ўзбекистон бозорига жаҳоннинг машҳур франшизалари кириб келиши ҳақида гап-сўз тарқалганди. Шунингдек, давлат томонидан юртимизга бир-иккита меҳмонхона брендлари таклиф этилиши ҳам маълум бўлганди.

Сентябрда конверция очилганидан кейин, Ўзбекистонда франшиза асосида ишловчи муассаса ва компаниялар тобора кўпаймоқда. Kommersant бу йўналиш қанчалик даромадли экани ва нималарга эътибор бериш кераклигига аниқлик киритади.

Маълумот учун: Франшиза – бизнес юритишнинг бир тури бўлиб, харажатларнинг тез қопланиши ва даромадлилиги билан танилган. Бугунги кунда бу бизнесни йўлга қўйишнинг энг осон йўлларидан бири, унда бошловчи тадбиркор илк беш йиллик оёққа туриб олиш босқичини ташлаб, бевосита йирик даромадларга ўтиш имконига эга бўлади.

Содда қилиб айтганда, бу – брендни ижарага олиш. Яъни франчайзи (брендни ижарага олувчи) франчайзер (брендни ижарага берувчи)га тегишли, алақачон шуҳрат қозонган савдо маркасидан фойдаланади. Лекин бунда франчайзи франчайзер белгилаган баъзи қоидаларга амал қилишга мажбур. Яъни ижарага берувчи ҳаракатларни чегаралаб қўяди – агар бренд шартли “А” товарни сотадиган бўлса, ижарачи “Б” товарни ишлаб чиқариш ва сотишга ҳақи бўлмайди. Шу тариқа франчайзер даромад манбаи сифатида франчайзининг банкрот бўлиши хатарини камайтиради ва бренд обрўсини сақлаб қолади, зеро ижарачининг ўзбошимчалик билан киритган ҳар қандай янгиликлари компания обрўсига путур етказиши мумкин.

Франшизанинг молиявий жиҳатлари

Савдо маркасидан фойдаланишда, одатда, компаниялар паушал бадал тўлашади – бу бир марталик тўлов бўлиб, қайтариб берилмайди, лекин франчайзер брендидан фойдаланиш ҳуқуқи учун кафолат сифатида хизмат қилади. Яна бир тўлов бор – роялти, у ҳар ой франчайзи айланмасидан бренд эгасига тўланади.

ct-subway-chicken-dna-analysis-20170302

Франшиза очишдаги энг муҳим омил – тикиладиган маблағ миқдори, чунки бошловчи бизнесмен бизнесга қанча инвестиция киритиш лозимлигини ҳар доим ҳам билавермайди. Бутун дунёда ўнлаб, юзлаб дўконлари бор тажрибали франчайзер эса, яхши маслаҳатчи бўла олади – у франчайзининг муваффақиятли ишлашидан манфаатдордир. Паушал бадал ва роялтига кетадиган дастлабки харажатлардан ташқари, жиҳозлар, реклама ва ходимлар иш ҳақлари учун маблағ талаб этилади.

Нархлар – мисолларда

Starbucks франшизаси
Ўзбекистонда кўпчиликка машҳур Starbucks франчайзиларга анчайин қатъий талаблар қўяди. Ушбу Америка компанияси ўз қаҳвахоналарида деярли барча нарсани назорати остида ушлаб туради: мусиқадан тортиб, эшик ва деразалар жойлашувигача. Потенциал ижарачини улар синчковлик билан ўрганадилар – у обрўсига гард тегмаган ва салмоқли тажрибага эга инсон бўлиши лозим.

image-16-02-16-02-56-7 (1)

Starbucks франшизасини олиш истагида бўлганлар қаҳвахонанинг ҳар бир квадратига 2–2,5 минг доллар тикишларига тўғри келади, қаҳвахона умумий майдони эса, 75–85 м² бўлиши лозим. Шу тариқа, Starbucksга инвестицияларнинг ўзи бизнесменга 150–175 минг АҚШ долларига тушади, бунга ҳали паушал бадал ва роялти кирмайди. Шунингдек, компания лойиҳа икки йилдан кейингина фойдага киришини ваъда қилади. Компания ўз обрўсини унчалик авайлайдики, ҳато жуда фойдали битим таклиф этилганда ҳам, бизнесмен шубҳа уйғотса ёки тажрибаси кам бўлса, рад жавоби берилади.

Subway франшизаси
Subway – умумий овқатланиш ресторанлари бўйича жаҳондаги етакчи тармоқ, дунёнинг 112 та мамлакатида мавжуд, компания бренди остида 44 800 та ресторан фаолият юритади. Starbucksга қараганда, Subway потенциал франчайзи учун юмшоқроқ шартлар қўяди. Сендвичхоналар тармоғи билан ҳамкорлик қилиш учун тажриба ёки ажойиб бизнесмен обрўси талаб этилмайди.

Бундан ташқари, бошланғич инвестициялар 65–70 минг АҚШ доллари атрофида баҳоланади, бунда 12 минг доллар – паушал бадал. Иккинчи нуқтани очишда паушал бадал 6 минг долларга тушади, учинчиси учун эса бор-йўғи 3 минг доллар бўлади. Шунингдек, Subway ресторан биносига ҳам қаттиқ талаблар қўймайди – бино ойнаванд бўлиши ва майдони 60–120 м²ни ташкил этиши лозим, унда сув, электр, ҳаво алмаштириш тизими ва интернет бўлса, кифоя.

Ўзбекистонда амалдаги франшизалар

Ўзбекистон франшиза бозорида Intercontinental, Radisson, Hyatt ва бошқа машҳур меҳмонхона брендларини учратиш мумкин. Яна бир қанча кийим-кечак брендлари вакиллари бор, улар орасида энг машҳурлари – Adidas, Giovanni Gentile, MEXX, Tommy Hilfiger, умумий овқатланиш йўналишидаги таниқли брендлардан россиялик “Шоколадница” яқинда иш бошлайди. Бундан ташқари, франшизаларнинг ноанъанавий кўринишлари ҳам учрайди, бунга “Мозгобойня” интеллектуал-кўнгилочар ўйини мисол бўлади.

Kommersant Ўзбекистондаги “Мозгобойня” муассислари билан франшиза бизда қандай кечиши ҳақида суҳбатлашди.

2222Артем Хамитов, Алексей Федоров
ўйин муассислари

Дастлаб паушал бадал 30 000 евро бўлиб, бунга яна ходимларга, бинога харажатлар қўшиларди. Лекин сумма 5 000 еврога туширилди, чунки бизнинг бозоримиз учун 30 000 ўзини оқламасди. Бошқа мамлакатларда ўйин нархи 4 евро, лекин биз учун яна истисно берилди ва ўйинга кириш бизда 3 еврони ташкил қилади. Бу ўзига хос синов бўлди, негаки бу турдаги кўнгилочар ўйин энди пайдо бўлиши эди. Роялти 10 фоиз бўлганда лойиҳанинг ўзини қоплаши олти ойни ташкил этиши керак эди. Тошкентда “Мозгобойня”олти ойдан бери фаолият юритади, лекин самроялар ҳали қоплангани йўқ.

Франчайзер томонидан назорат қаттиқ эмас, баъзи қатъий талаблар бўлса-да, ҳаракат қилиш эркинлигига эгамиз. Талаблар асосан ўйин форматига (уларни асло ўзгартириб бўлмайди) ва ижтимоий тармоқларга (уларда аниқ белгиланган тартиб ва график асосида мақолалар берилади) боғлиқ.

“Мозгобойня” Минскда 201 йилда юзага келган, биринчи франшизаси Витебскда 2014 йилда очилган. Ўйин 14 мамлакатдаги 140 та шаҳарда ўйналади, улар асосан МДҲ мамлакатлари, шунингдек Германия, Финляндия, АҚШ ва Канададир.

Франшизанинг юридик жиҳатлари

Потенциал бизнесмен франшиза шартномасига кўра бизнес очишга қарор қилса,  ЎзР қонунчилигида белгиланган бир қатор таомилларга риоя этиши керак бўлади.

Франшизинг шартномасини давлат рўйхатига олиш тўғрисидаги ариза эркин шаклда тўлдирилади. Бунда лицензиар (лицензиат) аризада қуйидаги маълумотларни кўрсатади:

а) лицензиар (лицензиат) номи, ташкилий-ҳуқуқий шакли ва манзили, лицензиар ўз фаолиятини юритаётган ва лицензиат ўз фаолиятини юритадиган ном (савдо маркаси, савдо белгиси ва ш.к.);

б) шартнома предмети бўлган франшизанинг қисқача тавсифи;

в) лицензиатга берилаётган лицензиар интеллектуал мулки, рўйхатга олиш ёки рўйхатга олишга топшириш, интеллектуал мулк эгаси ва интеллектуал мулкка рухсат берувчи ҳужжат амал қилиш муддат тўғрисида маълумот;

г) франшизинг шартномасини амалга ошириш учун зарур бошқа ахборот.

Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

а) франшизинг шартномаси томонларининг ҳар бирининг юридик шахс ёки хусусий тадбиркор сифатида мавқеини тасдиқловчи ҳужжат (гувоҳнома, патент, чет эллик лицензиар учун хорижий давлатдаги тегишли давлат реестридан кўчирма ёки тегишли муқобил ҳужжатлар)нинг нотариал тасдиқланган нусхаси;
б) томонлар имзолаган франшизинг шартномасининг уч нусхаси тикилган, варақлари рақамланган бўлиши, уларда тўғрилашлар, қўшимчалар, ўчиришлар ёки бошқа, айтиб ўтилмаган ўзгартишлар бўлмаслиги лозим;

б) рўйхатга олиш йиғимини тўлаганлик ҳақида ҳужжат.

Агар вакил сифатида ишончнома асосида иш кўрувчи шахс қатнашса, унда мазкур шахснинг ваколатини тасдиқловчи ҳужжатнинг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси ҳам тақдим этилади. Томонлар имзолаган франшизинг шартномасининг тақдим этилган нусхаларига тегишли рўйхатга олиш органи томонидан ёзув (штамп) қўйилади.

Франшизинг шартномасининг икки нусхаси ваколатли шахсга франшизинг шартномаси давлат рўйхатига олинган кундан кейинги бир иш кунидан кечиктирмай берилади (юборилади), учинчи нусха рўйхатга олиш органида сақланади. Рўйхатга олиш муддати – ҳужжатлар рўйхатга олиш органига тақдим этилган кундан бошлаб кўпи билан уч кун.

Лицензиат ёки лицензиар фаолияти тугатилганда, франшизинг шартномаси ҳам бекор қилиниши ва улар фаолияти тугагунига қадар рўйхатга олиниши лозим.

Қўшниларимизда франшиза қай аҳволда?

Тожикистондаги вазиятни ўргансак, у ерда ҳам биздагидек, франшиза етарлича ривожланмаганлигини кўрамиз. Ҳозирда Тожикистонда Burger King, “Ашан”, MEXX, Coca-Cola ва бошқалар франшизалари ишламоқда. Аксарият хорижий йирик тармоқлар катта инвестиция компаниялари томонидан ёки давлат кўмагида очилмоқда.

News.tj келтиришича, “East Star Capital Kyrgyz Republic” бош директори Алуа Маулен шундай дейди: “Марказий Осиё учун франшизалар тўплашда биз молиявий жиҳатга ҳам эътибор берамиз. Бу бозор қимматбаҳо франшизалар учун эмаслигини тушунамиз. Марказий Осиё бозори учун франшизалар нархи – $15 мингдан $2 миллионгача. Бундан ташқари, франчайзи ҳар йили умумий даромадининг 7 фоизини франчайзерга тўлаб бориши керак”.

top-10-mcdonalds-1020687-TwoByOne

Масалан, McDonalds билан шартнома тузгач, франчайзи 15 та ресторан қуриши, уларнинг товар айланмаси кейинги беш йилда 1,5 млн. доллар бўлиши, қолаверса, барча маҳсулот – масаллиқдан тортиб тиш кавлагичгача – АҚШдан келтирилиши лозим бўлади. Бундай шартларга унча-мунча тадбиркор чидаш бера олмайди. Бу эса, хусусий шахслар йирик лойиҳаларга пул тикишга қодир эмасликлари ёки бундан чўчишларини англатади.

Қозоғистонда шароит анча яхши, бу мамлакатда кўплаб халқаро франчайзинг тармоқлари – меҳмонхоналар, ресторанлар, кийим-кечак дўконларининг турли хилларини кўрасиз. McDonalds Қозоғистонда 2016 йил мартда очилди, кейинги йилларда яна 15 та очиш режалаштирилган. Турмуш даражаси юқорироқ бўлгани сабабли, франшизалар Қозоғистонда ўзини қоплаши осонроқ, кўпинча компаниялар Марказий Осиё бозорига киришни айнан Қозоғистондан бошлайдилар (Coca-Cola, Burger King, Adidas, KFC, Marriott, Intercontinental ва ҳ.к.). Бу ҳудуд лакмус қоғозчаси каби: агар муҳит самарали бўлса, минтақанинг бошқа қисмларига ҳам тарқалиш мумкин, зеро Марказий Осиё мамлакатлари кўп мезонларга кўра ўхшашдирлар.

Марказий Осиё франшиза ҳақида Шўролар Иттифоқи тарқалганидан кейин хабар топди ва минтақа мамлакатлари ушбу бизнес моделини эндигина ўзлаштирмоқдалар. Бу мамлакаларда франшиза тез ва осон илдиз отади, дейиш хато бўларди. Ахир чорак аср олдин бу тушунчанинг ўзи йўқ эди.

 

Ўхшаш материаллар
Энг кўп ўқилган