2021 йилдан меҳнат дафчаси тўлдирилмайди

“Қоғоз”даги меҳнат дафтарчасига ёзувлар 2021 йил 1 январгача киритилади.

130117_381fe0c61f07fce9719d2b74f5e4

Мамлакатимизда “Электрон меҳнат дафтарчаси” тизими жорий этилмоқда. ҚҲТБТ порталида Меҳнат кодексига тузатишлар лойиҳаси жойлаштирилди. Унга кўра, 2019 йил 1 январдан бошлаб илк маротаба ишга кираётган ходимлар учун қоғоз кўринишдаги меҳнат дафтарчасини бериш тўхтатилади, меҳнат стажи ва ижтимоий суғурталаш бўйича бадаллар ҳисоби электрон тарзда юритила бошланади. Деб хабар беради norma.uz сайти.

Электрон меҳнат дафтарчаси қуйидаги маълумотларни ўз ичига олади:

– ходимнинг паспорт маълумотлари;
– СТИР ва жамғариб бориладиган пенсия ҳисоб рақами;
– олинган касбий таълим шу жумладан ўқишни тугаллаганлиги тўғрисидаги маълумотнома (диплом) рақами;
– ишга қабул қилинган санаси, меҳнат шартномани ўзгартириш ва тугатиш тўғрисидаги маълумотлар (иш жойи ва лавозими (касби) кўрсатилган ҳолда).

Электрон меҳнат дафтарчасидаги ёзувлар меҳнат стажи тўғрисидаги маълумотномалар билан тенглаштирилади. Бундан ташқари, ходим ҳар қандай вақтда солиқ инспекциясидан электрон меҳнат дафтарчасига киритилган барча маълумотларнинг қоғозда чоп этилган ва тасдиқланган нусхасини олиши мумкин.

Аммо ходимнинг илтимосномасига биноан унинг “қоғоз”даги меҳнат дафтарчасига ёзувлар 2021 йил 1 январгача киритилади (агар у 2018 йил 1 январгача берилган бўлса). Аммо 2021 йил 10 январигача бўлган муддатда улар шахсий сақлаш учун эгасига топширилади.

Мувофиқ равишда, қуйидагилар ҳақиқий ҳисобланмайди:

– 2019 йил 1 январдан кейин берилган қоғоз шаклдаги меҳнат дафтарчалари;
– 2021 йил 1 январдан кейин қоғоздаги меҳнат дафтарчалари бланкларига киритилган қайдлар.

 

Ўхшаш материаллар
Энг кўп ўқилган