Алоқа операторларига янгича жарималар қўлланилади

2018 йил 1 июндан мобил алоқа операторлари суҳбат чоғида алоқанинг узилиб қолиши, абонентнинг ўз вақтида улаб берилмаслиги, овознинг яхши эшитилмаслиги учун жарима тўлайдилар.

cellular

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 мартдаги 185- сон қарорига мувофиқ, Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида ги қонунчилик ва бошқа норматив ҳужжатлар, давлат стандартлари ва кўрсатиладиган хизматлар сифати талабларини бузганлик учун молиявий санкцияларнинг янги миқдорлари белгиланди.

 Аввалгига қараганда, жарималар рўйхати кенгайтирилди. Жумладан, рўйхатга кабель ва эфир-кабель телеузатишлари, мобил алоқа, маълумотлар узатиш тармоқлари, халқаро овозли трафик, телекоммуникация операторлари ва провайдерлари томонидан хизматлар кўрсатиш каби соҳларадаги қонунбузарликлар киритилди.

Унга кўра, 2018 йил 1 июндан, жумладан, мобил алоқа операторлари суҳбат чоғида алоқанинг узилиб қолиши, абонентнинг ўз вақтида улаб берилмаслиги, овознинг яхши эшитилмаслиги учун; интернет-провайдерлар тармоққа уланиш тезлиги талаб даражасида эмаслиги учун жарима тўлайдилар.

jarima-1jarima-2jarima-3jarima-4

 

Ўхшаш материаллар
Энг кўп ўқилган