Бензин ва бошқа тур ёқилғиларнинг нархи ошди

15 ноябрдан бошлаб Аи-80 маркали бензиннинг 1 литри 3800 сўм (илгари – 2 800 сўм, +35%), Аи-91 маркали бензин – 4300 сўм (илгари – 3000 сўм, + 43%) этиб белгиланди.

a0ab450055d627ae2e88afeec151be20

Вазирлар Маҳкамасининг 14 ноябрдаги “Ёқилғи-энергетика ресурслари билан ўз вақтида таъминлаш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Ҳужжатга кўра, у Президентнинг “Ёқилғи-энергетика ресурслари ва бошқа юқори ликвидли маҳсулотлар билан таъминлаш соҳасида рақобатбардошлик муҳитини такомиллаштириш, суиистеъмолчилик ва ўғирлик билан боғлиқ шароитларга барҳам бериш, тўлов интизомини мустаҳкамлаш, дебитор ва кредитор қарздорликларни қисқартириш тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида, шунингдек, ёқилғи-энергетика ресурсларига жаҳон бозоридаги нархларнинг ошиб бораётганлиги юзасидан қабул қилинган.

Қарорга мувофиқ, 15 ноябрдан бошлаб Аи-80 маркали автобензиннинг 1 литри 3800 сўм (илгари – 2 800 сўм, +35%), Аи-91 маркали автобензин 1 литри – 4300 сўм (илгари — 3000 сўм, + 43%) этиб белгиланди.

Ушбу санадан бошлаб дизель ёқилғиси ва ЭКО дизель ёқилғисининг 1 литри 4100 ва 4200 сўмдан сотила бошланади.

Бензин нархи Ўзбекистонда охирги марта 2016 йилнинг октябрида – “Ўзбекнефтгаз” барча турдаги автобензиннинг чакана нархларини республика бўйича бир хил этиб белгиланида ошган эди.

 

Ўхшаш материаллар
Энг кўп ўқилган