Дунёнинг 10 давлатидан бодибилдерлар Тошкентдаги очиқ чемпионатга келади

Турнирга Хитой, Ирландия, АҚШ, Польша, Украина, Литва, Беларусь, Болгария, Россия ва Қозоғистондан спортчилар келади.

ProgrammaDlyaSushki3

17-19 ноябрь кунлари Тошкентда бўлиб ўтадиган Proform сlassic festival фитнес бўйича очиқ чемпионатга 10 та давлатдан вакиллар келади.

Тадбир ташкилотчилари хабар беришича, чемпионат очилиши 17 ноябрда Туркистон саройида бўлади. 18 ноябрда Россиялик спортчи Михаил Кокляев маҳорат сабоғини ўтказади.

Чемпионатнинг сўнгги кунида пойтахтнинг JAR комплексида куч экстирими бўйича жаҳон кубоги ўтказилиши кутилаяпти.

Аввал ўзбек спортчилар куч экстрими бўйича Американинг Огайо штатида куч синашган.

 

Энг кўп ўқилган