Ерга ўхшаш янги сайёра топилди

Европанинг жанубий обсерваторияси (ESO) жамоаси Қуёш тизимидан атиги 11 ёруғлик йили узоқликда ерга ўхшаш сайёрани аниқлаганини эълон қилди.

_98762594_potw1031a

Олимлар сайёрада ҳаёт борлигига умид қилмоқда. Ross 128 юлдузи атрофида айланувчи сайёрадаги иқлим ўртамиёна. Каммассали экзосайёранинг айланма даври деярли 10 кун.

“Янги дунё Ross 128 b деб номланди. Бу Проксима bдан кейин ерга ўхшаш иккинчи сайёра. Боз устига у фаол бўлмаган митти юлдуз атрофида айланувчи ва Ерга энг яқин сайёра. Шунинг учун унда ҳаёт борлиги эҳтимоли юқори”, – дейилади обсерватория баённомасида.

Ross 128 bни Чилидаги ESO HARPS (High Accuracy Radial velocity Planet Searcher) тадқиқотчи жамоа аниқлади.
Олимларнинг ҳисоб-китобига кўра, сайёра юзасидаги ҳарорат тахминан -60 ва 20°C атрофида.

_98762592_gettyimages-594884570

Бироқ сайёранинг юлдуздан қанчалик узоқдалиги, ва унда сув бор-йўқлиги хали аниқ эмас.

Юқорида қайд этилган Proxima b экзосайёраси 2016 йилда аниқланиб, юлдузда портлашлар юз берганда интенсив ультрабинафша ва рентген нурланишига дуч келади. Нурланиш ерникидан анча кучли. Ross 128 ўз рақибига нисбатан ушбу жиҳатдан анча хотиржам. Назарий жиҳатдан сайёра ҳаёт учун қулай бўлиши мумкин.

Манба

 

Ўхшаш материаллар
Энг кўп ўқилган