Европа Ўзбекистонга 2 млн дона янги ҳисоблагич етказиб беради

Охирги 2 йилда реал кўрсаткичларни юқори даражада (20 фоизгача) бузиб акс эттирадиган 24,4 миллион АҚШ доллари қийматидаги 410 мингдан ортиқ эскирган ҳисоблаш ускуналари мамлакатга олиб кирилган.

Счетчики

Президентнинг 13 ноябрдаги қарорига мувофиқ, Ўзбекистон текшириш муддати 10 йилни ташкил этувчи Европа электр энергияси ва газ ҳисоблагичларини сотиб олади.

Автоматлаштирилган тизимни янада жорий этиш юзасидан таклифлар тайёрлаш бўйича Ишчи комиссия Франциянинг “Sagemcom”, Германиянинг “Elster GmbH”, Швейцариянинг “Landis & Gyr” компанияларива “Toshelectroapparat” ХК билан Ўзбекистонда электр энергияси ва табиий газ назорати ва ҳисобининг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш лойиҳасини амалга ошириш юзасидан тўғридан-тўғри музокаралар ўтказилган.

Қарорга мувофиқ, дастлабки босқичда Ўзбекистон Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари ҳисобидан 2 миллион дона электр энергияси ва табиий газни ҳисобга олиш ускуналари, шунингдек, дастурий таъминот, қўшимча асбоб-ускуна, бошқа зарур техника воситалари харид қилинади. Яқин келажакда эса республикада хорижий компания иштирокида юқорида кўрсатилган ҳисобга олиш ускуналари ва қўшимча воситаларни маҳаллий ишлаб чиқариш ташкил этилади.

Лойиҳа доирасида ўрнатиладиган ҳисобга олиш ускуналарининг давлат кўриги «Ўзстандарт» агентлиги томонидан ҳар 10 йилда амалга оширилади, ҳисобга олиш ускуналарини давлат кўригига топшириш бўйича ишларни ташкил этиш эса «Ўзбекэнерго» АЖ, «Ўзтрансгаз» АЖ ва Бюро томонидан таъминланади.

Бунда истеъмолчидан давлат кўригидан, хизмат кўрсатиш ва бошқа ишларни ўтказиш учун ечиб олинган ҳисобга олиш ускунасининг ўрнига зудлик билан «Ўзбекэнерго» АЖ ва «Ўзтрансгаз» АЖ маблағлари ҳисобидан бошқа кўрикдан ўтган ҳисобга олиш ускунаси ўрнатилади.

Таъкидлаш керакки, фақат охирги 2 йилда реал кўрсаткичларни юқори даражада (20 фоизгача) бузиб акс эттирадиган 24,4 миллион АҚШ доллари қийматидаги 410 мингдан ортиқ эскирган ҳисоблаш ускуналари мамлакатга олиб кирилган.

Ушбу муаммони ҳал қилиш мақсадида, қарор билан, бундан буён республика ҳудудига лойиҳанинг техник параметрларига мос келмайдиган ҳисобга олиш ускуналари ва қўшимча воситаларни олиб кириш тақиқланди.

 

Ўхшаш материаллар
Энг кўп ўқилган