Глобал тадбиркорлик ҳафталиги бошланди

13−18 ноябрь кунлари биринчи бор Тошкент, Фарғона ва Самарқандда Глобал тадбиркорлик ҳафталиги бўлиб ўтади.

vizual-GEW-1-1024x542

Ташкилотчилар хабар беришича, тадбирларда иштирок этиш учун Ўзбекистонга Қозоғистон, Россия, Тожикистон, Қирғизистон, Исроил ва бошқа давлатлардан 50 нафардан зиёд чет эллик топ-менежерлар, инвесторлар ва тадбиркорлар ташриф буюради.

Жами 5000 киши, жумладан, ёш тадбиркорлар, бизнесменлар, иқтисодчилар, маҳаллий компаниялар менежерларининг иштирок этиши кутилмоқда.

Ҳафталик ҳар йили дунёнинг 160 дан ортиқ давлатида ўтказилади. Тадбирдан кутилган мақсад — тадбиркорлик доиралари вакилларининг ҳамкорлигини йўлга қўйиш, ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш, бизнесни ривожлантириш учун халқаро амалиёт ва воситаларни намойиш этишдан иборат.

Тадбир дастури олтита тематик кунни қамраб олади. Уларнинг ҳар бирида иштирокчилар маҳаллий ва хорижий экспертларнинг тадбиркорлик учун инфратузилмалар, стартап ҳаракатларни ривожлантириш, бизнес самарадорлиги ва ўсишини таъминлаш, инновациялардан фойдаланиш, аёллар тадбиркорлиги ва инвестицияларни жалб этиш каби йўналишлардаги тақдимотларини тинглашади. 25 дан ортиқ тематик сессиялар, 50 та тадбир ва семинар ўтказилади.

 

Ўхшаш материаллар
Энг кўп ўқилган