Googleнинг Home Mini voice assistant ва Pixel смартфони омадсизликка учради

Корпорация томонидан яратилган Home Mini voice assistant иловаси ва флагман смартфони – Pixel устидан кўплаб шикоятлар тушди.

Pixel-2-XL-burn-in-1024x790

Корпорациянинг флагман смартфони илк сотувда омадсизликка учради. Шикоятлар асосан дисплейнинг куйиши ва экран сифатининг пастлигига тегишли.

Компания вакиллари аввал янги Pixel 2ва Pixel 2 XL моделлари бозордаги Apple ва Samsung маҳсулотларини синдиришга қаратилганини таъкидлаган. Ўтган йилги Pixel экспертлар томонидан яхши кутиб олинганига қарамай, сотувлар жуда паст бўлган – умумий бозор ҳажмининг атиги 0,5%ни ташкил қилди.

Pixel 2ни HTC компанияси, Pixel 2 XLни эса LG ишлаб чиқарди. Дисплейнинг куйиши деганда, унда аввал акс этган тасвирларнинг узоқ вақт алмашмай сақланиши тушинилади.

Овоз бошқарувли Googleнинг Home Mini voice assistant электрон ёрдамчиси эса, баъзи тугмаларнинг носозлиги сабабли, фойдаланувчиларнинг суҳбатини уларнинг хабарисиз тинглаб борар экан.

“Албатта бошланғич қадам учун жуда омадсиз босқич бўлди”, – дейди Силикон водийсидаги Creative Strategies компаниясининг таҳлилчиси Каролина Миланеси – ” Google учун маҳсулот турини кўпайтириш жуда муҳим ҳаракат эди. Бироқ, энди улар бунга тайёрмикан деган савол туғилмоқда”.

 

Энг кўп ўқилган