Хитойда илк ўрмон-шаҳар барпо этилади (фото)

Уйларнинг томи ва олд қисмига 40 мингга яқин дарахт ва 1 млн атрофидаги ўсимликларни экиш режалаштирилган.

3

Шаҳардаги барча турар жой, офис, дўкон, мактаблар ҳар томонлама ўсимликлар билан ўралади.
Томларда боғ яратилиши сўнгги ўн йилликда кенг тарқалган амалиётдир ва у кўплаб Европа мамлакатларида турар жой масканларини шакллантириш, экологияни яхшилаш ва энергия истеъмолини камайтиришга қаратилган. Томдаги боғларга нисбатан, фасаддаги боғлар бир мунча кейин падо бўлган. Бу каби бино илк бор 2014 йилда Миланда архитектор Стефано Боэри томонидан қурилган. Шундан сўнг у яна бир қанча “вертикал ўрмонлар”ни Италия, Швеция ва Нидерландияда лойиҳалаштирилган. 2016 йилда эса Stefano Boeri Architetti бюроси Хитой ҳукуматига бутун бир ўрмон-шаҳарни барпо этишни таклиф қилди.

5

175 гектарлик ажойиб шаҳар Хитой жанубидаги Лючжоу провинциясида қурилади. Янги шаҳар қурилиши учун жуда манзарали жой танланган. Ҳудуд бехад гўзаллиги билан ажралиб туради. Буерда Люцян дарёси қирғоқларида қуюқ ўрмонзорлар, тепалик ва водийлар ястаниб ётмоқда.

6

Шаҳарда атиги 30 минг одам яшаши режалаштирилган. Хитой учун бу жуда кам, бироқ туризм нуқтаи назаридан яқин атрофдаги мегаполисгача тезкор поездни йўлга қўйиш учун етарли. Шаҳар дарё бўйида жойлашгани учун, унинг ҳудудида бирданига бир нечта станция бўлади.

1

Уй ва бошқа барча бинолардаги дарахт ва ўсимликлар атрофни тоза ҳаво билан узлуксиз таъминлайди. Ҳар йили яшил шаҳар 10000 тонна карбон диоксиди ва 57 тонна бошқа зарарли моддаларни бартараф этиб, эвазига 900 тонна кислород ишлаб чиқаради. Ўсимликларнинг сероблиги шовқинни камайтиради ҳамда биологик хилма хилликка ижобий таъсир қилади.

4

Стефано Боэри ўз лойиҳасини нафақат Хитойда, балки бутун дунёдаги илк тажриба деб атайди. Бунда бирданига иккита муаммо – энергетик автономлик ва экологик барқарорлик муаммоси хал этилади. Мўжизавий шаҳарнинг қурилиши 2020 йилда якунланиши кутилмоқда.

Манба

 

Ўхшаш материаллар
Энг кўп ўқилган