Ислом ҳамкорлик ташкилотининг фан ва технологиялар бўйича иккинчи саммити Ўзбекистонда ўтказилади

Ўзбекистон Ислом ҳамкорлик ташкилотининг фан ва технологиялар бўйича навбатдаги саммитига мезбонлик қилади.

0be87c4832e8e81d8d5389ef6db54c1b

ИҲТга аъзо давлатлар Ўзбекистоннинг Ислом ҳамкорлик ташкилотининг фан ва технологиялар бўйича навбатдаги саммитини Ўзбекистонда ўтказиш тўғрисидаги таклифини қўллаб-қувватладилар. Бу ҳақда ОҲТ фан ва технологиялар бўйича биринчи саммитида қабул қилинган Остона декларациясида маълум қилинади.

“Биз ОҲТ ва КОМСТЕК (Илмий-техник ҳамкорлик бўйича ОҲТ доимий қўмитаси) Бош котибиятига Ўзбекистон ҳукумати билан биргаликда Ўзбекистонда ОҲТ фан ва технологиялар бўйича 2- саммитини чақиришга керакли тайёргарликларни бошлаш ваколатини юклаймиз”,– дейилади декларацияда.

Ўзбекистон иккинчи саммитни қабул қилишга тайёр эканлиги ҳақида Президент Шавкат Мирзиёев саммитдаги чиқишида эълон қилди.

“Аъзо давлатларнинг барқарор иқтисодий ривожланиши, аҳолининг муносиб ҳаёт даражасини таъминлаш мақсадида Фан ва технологиялар бўйича саммитни ҳар уч йилда бир марта ўтказишни ва ушбу таклиф қўллаб-қувватланган тақдирда, кейинги саммитни 2020 йилда Ўзбекистонда ўтказишга тайёр эканимизни билдирмоқчиман”,– қайд этди Президент.

 

Ўхшаш материаллар
Энг кўп ўқилган