Инновациялар вазирлиги ходимларни рағбатлантиришнинг инновацион йўлини танлади

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ходимларига Янги йил олдидан ипотека уйлари калитларини тақдим этди.

innovation

30 декабрда Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигида ўтказилган йиғилишда вазирликнинг бир гуруҳ ходимлари  Тошкент шаҳрининг Сергели туманида барпо этилган янги ипотека уйлари билан  тақдирланди.

Тадбирда инновацион ривожланиш вазири, академик Иброҳим Абдураҳмонов ушбу байрам совғаси давлатимизда илм-фан ва инновацияларнинг ривожига берилаётган юксак эътибор  намунаси эканлигини қайд этди ва бундан кўзланган мақсад янги ташкил этилган вазирликка энг сара ва янгича дунё қарашга, чет эл тажрибаси ва замонавий билимларга эга бўлган иқтидорли ходимларни жалб этиш ва уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашдан иборатлигини билдирди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев раҳнамолигида Тошкент шаҳрининг Сергели туманида қатор турар-жой комплекслари фойдаланишга топширилди ва арзон нархларда ипотека шартларида тақдим этилмоқда.

 

Ўхшаш материаллар
Энг кўп ўқилган