МАК чипталарини CLICK орқали олса бўлади

Чипталарни "Ўзбекистон ҳаво йўллари"нинг расмий сайтида бронлаш ва чипта ҳақини CLICK орқали тўлаш мумкин бўлади.

qr

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” ва CLICK тўлов тизими қўшма лойихани ишга туширди, деб хабар берди Kommersant.uz мухбири.

Бу янгилик саёҳатчилар ва, вазият тақозосига кўра, самолётда кўп учишига тўғри келадиган инсонлар учун қулайлик яратиши шубҳасиз.

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси чипталарини www.uzairways.com сайтида бронлаш ва чипта ҳақини CLICK орқали тўлаш мумкин бўлади.

Маълумот учун: CLICK – жисмоний шахсларга мобил банкинг ва уяли алоқа аппаратлари ёрдамида тўлов амалга оширишга имкон берувчи тизим. CLICK тўлови Интернет-сайт ёки USSD-сўров орқали амалга оширилади.

 

Ўхшаш материаллар
Энг кўп ўқилган