Навоийда россияликлар олтин қидирадилар

Россия компанияси ва Ўзбекистон геология ва минерал ресурслар қўмитаси Навоий вилоятида геологик қидирув ишларини амалга ошириш бўйича битим лойиҳасини тайёрлашди.

dobycha-zolota-v-magadanskoj-oblasti

РосГеоПерспектива” компанияси Навоий вилояти “Казахтау” ва “Казахтау 1” майдонларида мис ва олтин геологик-қидирув ишларини амалга оширади, деб хабар қилди Sputnik нашри.

Россия компанияси ва Ўзбекистон геология ва минерал ресурслар қўмитаси Навоий вилоятида геологик қидирув ишларини амалга ошириш бўйича битим лойиҳасини тайёрлашди. Бундан ташқари, республикада лойиҳа оператори сифатида Mistog компанияси ташкил этилди.

“РосГеоПерспектива” геологик қидирув ишларини ўз ҳисобидан тадбиркорлик хавфлари шартида ўтказилиши кутилмоқда. Биринчи йил компания томонидан мазкур лойиҳага 3 миллион доллар сарфлаш режалаштирилмоқда.

Ўзбекистон ўз томонидан Россия компаниясига ушбу майдонлардан 5 йил муддатга фойдаланиш ҳуқуқини, кейинчалик муддатини узайтириш  шартларда бериш режалаштирилган.

Бундан ташқари, инвесторга кўплаб имтиёзлар берилади — барча солиқлар ва мажбурий тўловлардан, шунингдек 5 йилга божхона тўловларидан озод этилади.

Томонлар ўртасидаги якуний битим Ўзбекитон президентининг махсус қарори билан тасдиқланади. Бугунги кунда Давлат геология қўмитаси томонидан ишлаб чиқилмоқда.

Ўзбекистон энг йирик олтин, уран, мис, калий тузлари, фосфорит ва каолин заҳиралари жойлашган ўнталигида ўрин олган. Олтин ва уран қазиб олиш бўйича республика дунёда етакчи ўринлардан бирида.

Бугунги кунда Ўзбекистон ҳудудида 1931 та турли фойдали қазилма конлари мавжуд. Улардан 814 та қурилиш материаллари конлари, 624 та тоза ва минерал сув ости сувлари, 235 та углеводород, 152 та метал, 37 та тоғ-кон, 32 та тоғ-кимё, 30 та рангли тошлар ва 7 та кўмир ва ёнувчи сланец конлари мавжуд.

 

Ўхшаш материаллар
Энг кўп ўқилган