Ўзбекистон олтин-валюта захиралари $26 млрдга етди

Икки ой ичида мамлакат олтин-валюта захиралари ҳажми $750 млн.га ортди. Бу ҳақда бугун ўтказилган Халқаро пресс-клуб йиғилишида Марказий банк раиси биринчи ўринбосари Тимур Ишметов маълум қилди.

zoloto-rossii

1 ноябрь ҳолатига мамлакат соф олтин-валюта захиралари ҳажми $26 млрд.га етган. Бундай маълумот биринчи бор расмий эълон қилинмоқда.

“Одатда бу ахборотни эълон қилмасдик. У махфий саналарди. Яқинда давлатимиз раҳбарининг бир қатор иқтисодий ахборотларни фойдаланиш учун очиш ҳақида қарори қабул қилинди. 1 январдан Марказий банк олтин-валюта захиралари, пул массаси ва бошқа иқтисодий кўрсаткичларни расман эълон қилиб боради”,– деди Ишметов.

Унинг маълум қилишича, валюта эркин савдоси бошланганига икки ярим ой бўлгач, биринчи марта хорижий валютани сотиш ҳажми харид ҳажмидан катта бўлди. $325 млн.га тенг бу фарқни Марказий банк сотиб олган.

 

Ўхшаш материаллар
Энг кўп ўқилган