Ўзбекистон пенсия ислоҳоти  лойиҳаси кейинчалик пенсия ёши кўтарилишига ишора қилмоқда

Талаб этиладиган минимал стаж ҳам оширилади, лекин пенсия миқдорини ҳам ошириш режалаштирилган.

(1)(1)

Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия фонди Норматив-ҳуқуқий актлар муҳокамаси порталида Ўзбекистон пенсия ислоҳоти лойиҳасини эълон қилди.

Пенсия тизими муаммолари (лойиҳа ишлаб чиқувчилари таҳлили асосида):

Кўп аҳоли пенсия олади, лекин бадални ҳамма ҳам тўламайди. Шундай вазият юзага келганки, меҳнатга лаёқатли аҳолининг 60%дан зиёдини ижтимоий суғурталаш тизими қамраб олмаган ва халқаро стандартларга кўра, бундай тизим нобарқарор саналади. Бундан ташқари, баъзи сабабларга кўра, ойлик ажратмалар ва пенсия реал ҳажми ўртасидаги боғлиқлик бўшашиб кетган, шу сабабли нотўлиқ стажга эга пенсионерлар сони ўсиб бормоқда.

Пенсия ёшидаги инсонлар улуши ортиб бормоқда: охирги пайтда ҳар йили тахминан 200 минг нафар киши пенсияга чиқади, бу 2011 йил кўрсаткичларидан 2,5 баробар кўп. Бундан ташқари, умр давомийлиги мунтазам ошиб бормоқда, пенсия ёши эса шўро даврида ўрнатилган, нисбатан паст даражада қолган.

Ислоҳотлар бўйича таклифлар:

Биринчидан, пенсия миқдорини бироз ошириш. Пенсия ҳисобланадиган иш ҳақи қуйи чегараси ЭКИҲнинг саккиз баробарида ўн баробаригача оширилиши мумкин. Эркаклар учун 35 йил, аёллар учун 30 йилдан ортиқ стажнинг ҳар бир йили учун қўшимча ЭКИҲнинг 10%и миқдорида тўланади. Барча ишловчи пенсионерларга пенсияни тўлиқ олишга рухсат берилиши кўзда тутилган.

Иккинчидан, одамларни пенсия тизимига ихтиёрий суратда пул тикишга рағбатлантириш. Масалан, агар инсон етарлича меҳнат стажи тўплай олмаган, лекин ёшга кўра пенсияга чиқадиган бўлса, у ҳар бир етишмаётган ой учун 1 ЭКИҲдан тўлаши мумкин. Шунингдек, меҳнат билан машғул шахслар ишламаётган оила аъзолари номидан бадал киритиш имконига эга бўладилар. Эҳтимол, фуқаролар ҳисобларига келиб тушадиган “оралиқ бонусли пул тўловларининг жозибали схемалари” юзага келади.

Учинчидан, 2020 йилга бориб тўлиқ пенсия учун зарурий минимал стажни 10 йилгача ошириш назарда тутилган. Шунингдек, “халқаро амалиётни чуқун ўрганиш ва МДҲ мамлакатлари тажрибасини таҳлил қилиш асосида”, пенсия ёшини кўтариш таклиф этилмоқда. Лекин аниқ рақамлар ҳақида гап очилмаган.

 

Ўхшаш материаллар
Энг кўп ўқилган