Польшада илк бор ногиронлар аравачасидаги Дунё маликаси аниқланди

Танловда беларуссиялик 23 ёшли талаба Александра Чичикова ғолиб бўлди.

2066980

Варшавада биринчи бор ногиронлар аравачасида ҳаракатланувчи қизлар ўртасида Miss World Wheelchair номли гўзаллик танлови бўлиб ўтди.

Беларусиялик талаба Александра Чичикова университетда психология ва ижтимоий педагогикадан дарс беради. Ўқишни битиргандан сўнг Александра ҳаётда қийинчиликлардан азият чекган одамларга ёрдам беришни режалаштирган.

Бироз аввал Киевда Украина Дунё гўзали 2017 танлови бўлган. Танловда 18 ёшли киелик Яна Красникова ғолибликка эришган эди. У танловдаги 16 нафар иштирокчидан ўзиб, 4 млн грвенлик мукофотни қўлга киритди.

 

Энг кўп ўқилган