Рекламада энди лицензия ва сертификатларни келтириш шарт бўлмайди

Эндиликда рекламада “маҳсулот сертификатланган” ёки “хизматлар лицензияга эга” ибораларини келтириш мажбурий эмас.

effektivnaja-mobilnaja-reklama

Реклама жойлаштириш тўғрисидаги низомга киритилган ўзгартишларга мувофиқ, рекламада “маҳсулот сертификатланган” ёки “хизматлар лицензияга эга” иборалари қатнашишига оид талаб бекор қилинди.

Аввалда сертификатланиши мажбурий маҳсулот ёки лицензия талаб қилинадиган маҳсулот/хизмат рекламасида юқоридаги эслатмалар албатта қатнашиши мажбурий эди.

Тегишли қарорни Давлат рақобат қўмитаси қабул қилди.

Шу билан бирга, сертификатланадиган ёки лицензияланадиган маҳсулот/хизматларни тегишли ҳужжатларисиз реклама қилиш аввалгидек тақиқланади. Реклама чиқарувчи ва тарқатувчи реклама берувчидан лицензия ва мувофиқлик сертификатини талаб қилишга ҳақли, деб ёзади Norma.

Агар реклама қилинаётган маҳсулот ва хизматларга лицензия ёки сертификат бўлмаса, реклама ишлаб чиқарувчи ва тарқатувчига 5 ЭКИҲ дан 7 ЭКИҲгача (860 минг – 1,2 млн сўм) миқдорда жарима солинади.

Иллюстрация: HINEX . RU

 

Энг кўп ўқилган