Сооронбай Жээнбековнинг инаугурация маросими бўлиб ўтди

Бишкекда Қирғистон Республикасининг янги Президенти Сооронбай Жээнбековнинг инаугурация маросими бўлиб ўтди.

Сооранбай

Сооронбай Жээнбековнинг лавозимга расмий киришиш маросими “Ала-Арча” Давлат қароргоҳининг “Энесай” қабул уйида бўлиб ўтди. Тадбирга мамлакат қаҳрамонлари, зиёлилар, Жоқорғи Кенгеш депутатлари, ҳукумат аъзолари, дипломатик корпус, халқаро ташкилотлар вакиллари таклиф этилган. Жами 450 нафар одам қатнашди.

Янги сайланган Президент давлат раҳбари қасамёдини қабул қилди. У 6 йиллик муддатга сайланди.

Қирғизистоннинг аввалги Президенти Алмазбек Атамбаев мамлакатда янги сиёсий маданиятни шакллантирди, деди ўз чиқишида Қирғизистон Президенти Сооронбай Жээнбеков.

Расмий хабарларга кўра, Жээнбеков 15 октябрь куни президент сайловида сайловчиларнинг 54 фоиз овозини йиғиб ғолиб бўлган. Танқидчилар хабар беришича, аввалги Президент ўз ўрнига олдинги бош вазирни сайланиши учун суд ва ички ишлар жалб қилинган.

Жээнбековнинг бош рақиби Омурбек Бабанов, сайлов якунларига кўра, 34 фоиз овоз йиққан. Унинг сўзларига кўра, сайловда кўплаб қоидабузарликларга йўл қўйилган.

Халқаро кузатувчилар сайлов, умуман олганда, соғлом рақобат асосида олиб борилганлигини, шунинг баробарида “баъзи бир қоидабузарликлар”га ҳам йўл қўйилганини таъкидлашди.

 

Энг кўп ўқилган