Сув ва канализация бўйича қарзлар учун инкассо судсиз тақдим этилади

Инкассо топшириқномаларини юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг банк ҳисобварақларига тақдим этиш ҳуқуқи берилди.

02122859-Грязная-вода

МБ бошқарувининг қарори билан Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси ва унинг ҳудудий бўлинмаларига сув таъминоти ва сув чиқариш хизмати бўйича қарздорлик юзасидан инкассо топшириқномаларини истеъмолчилар – юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг банк ҳисобварақларига тақдим этиш ҳуқуқи берилди. Илгари улар бундай ҳуқуқни энергетика ресурслари учун қарздорлик бўйича олишганди.

Инкассо топшириқномаси – маблағларни олувчининг инкассо топшириқномасида кўрсатилган суммани маблағларни тўловчининг ҳисобварағидан сўзсиз равишда ҳисобдан чиқариш бўйича топшириғи назарда тутилган ҳисоб-китоб ҳужжати.

Давлат ижрочилари энергия ресурслари ҳамда сув таъминоти ва сув чиқариш хизмати бўйича қарздорликни ундиришда инкассо топшириқномаларини бевосита маблағларни тўловчига хизмат кўрсатувчи банкка давлат ижрочисининг қарорини илова қилмаган ҳолда тақдим этиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, 1.01.2018 йилдан сув таъминоти ва сув чиқариш хизмати учун мажбурий 100% олдиндан ҳақ тўлаш жорий этилади.

 

Ўхшаш материаллар
Энг кўп ўқилган