Турклар UTBankни тўлиқлигича сотиб олди

Ўзбек-турк банки Ўзбекистонда Ziraat Bank-Uzbekistan номи остида иш юритади.

ziraat bank

UTBankнинг ярмига эгалик қилувчи “Ziraat Bank” (Туркия) “Агробанк”дан ушбу молия муассасасининг қолган 50 фоизини ҳам сотиб олди. Энди ўзбек-турк банки (UTBank)нинг ягона эгаси T.C. Ziraat Bankası A.Ş саналади.

Ўтган йил октябрь ойида томонлар дастлабки келишувга эришгандилар. Туркия банки томонидан “Агробанк”ка 50 фоизли улуш учун қанча ҳақ тўлангани эълон қилинмаган.

Тегишли ҳужжат имзоланганидан кейин банк ребрендинги ўтказилди.

2017 йил 25 декабрда Марказий банк янги фирма номи АО Ziraat Bank Uzbekistan бўлган банк уставини давлат рўйхатидан ўтказди.

Банкда таъкидлашларича, номнинг ўзгариши банкнинг ўз мижозлари ва контрагентлари олдидаги ҳуқуқлари ва мажбуриятларининг ўзгаришига сабаб бўлмайди. Барча амалдаги шартномалар ва хизмат кўрсатиш шартлари, шунингдек банк реквизитлари ўзгаришсиз қолади, деб хабар берилди банкда.

Манба: Hürriyet

 

Энг кўп ўқилган