Uzairways ва “Ўзбекистон темир йўллари” маҳаллий йўналишларга чегирмалар эълон қилади

samolet-il-uzairways-696x464

“Ўзбекистон темир йўллари” матбуот хизмати хабар беришича, 30 декабрдан 4 январгача 24 та қўшимча йўловчи составини ишга туширади, улардан 10 таси – юқори тезликдаги Afrosiyob электр поездлари бўлади.

Байрам кунлари тўлақонли дам олиш имкониятини бериш ва йўловчиларга максимал даражада қулайлик яратиш мақсадида ушбу акция ўтказилмоқда.

Бундан ташқари, мамлакатичи йўналишларига оилалар, жамоалар, талабалар, ўқувчилар, пенсионерлар учун 50%гача чегирмалар эълон қилинган.

Қўшимча поездларнинг жўнаш вақтини йўловчилар минтақавий темир йўл маълумот хизматлари телефон рақамлари орқали билишлари мумкин

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси ҳам байрам кунларида, 30 декабрдан 3 январга қадар, маҳаллий йўналишлар бўйича 50 фоизлик чегирмалар эълон қилади. Имтиёзлар “ўзбекистонликлар мамлакат бўйлаб саёҳат қилиш имкониятидан тўлиқ фойдаланишлари, Буюк Ипак йўлида жойлашган шаҳарларнинг диққатга сазовор жойлари билан танишишлари” учун жорий этилмоқда.

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” сайёҳлик гуруҳлари (5 ва ундан зиёд киши), 6 ёшдан 15 ёшгача бўлган мактаб ўқувчилари, коллеж, лицей ва ОТМлар талабалари учун 40%, оилалар (2 ва ундан зид киши), болаларини кузатувчи ота-оналар учун 50 фоизлик чегирма эълон қилинди.

 

Ўхшаш материаллар
Энг кўп ўқилган