Ўзбекистон ҳарбийлари Туркияда ўқув машқларини ўтайди

Ўзбекистон ва Туркия мудофаа вазирликлари таълим ва техник соҳадаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган қатор битимларни имзолади.

4

Ўзбекистон Мудофаа вазирлигида Туркия миллий мудофаа вазири Нуреттин Жаникли билан учрашув бўлиб ўтди. Унинг якунида иккала вазирликка тегишли таълим муассасалари ўртасида профессор-ўқитувчиларнинг тажриба алмашиши ҳамда ҳарбий-техник соҳада икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлаш бўйича ҳужжатлар имзоланди.

Жумладан, 2018 йилда Туркия ҳарбий-ўқув муассасалари ва марказларида Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари ҳарбий хизматчиларининг таълим олишлари ҳақидаги келишувга эришилди,– деб хабар беради ЎзА.

 

Ўхшаш материаллар
Энг кўп ўқилган