Ўзбекистон иқтисодиёти биринчи ярим йилликда 7 фоизга ўсди

2017 йилнинг биринчи ярмида ЯИМ миқдори ўтган йилга нисбатан 7 фоизга ўсди ва 102,7 трлн сўмни ташкил қилди.

economicaДавлат статистика қўмитаси хабарига кўра, жорий йилнинг январь-июнь ойларидаги саноат ишлаб чиқариши ҳажми 64,99 трлн сўмни ташкил қилди. Бу ўтган йилга нисбатан 7,6 фоизга кўпдир.

Ҳисобот даврида қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги ҳажми 5,8 фоизга ўсиб, 24,05 трлн сўмга етди.

Ярим йилликда 16,31 трлн сўмлик қурилиш ишлари амалга оширилди. Бу ўтган йилга нисбатан 8,7 фоиз кўп.

Чакана савдо айланмаси ушбу давр ичида 11,1 фоизга ўсди ва 49,75 трлн сўмни ташкил қилди.

 

Ўхшаш материаллар
Энг кўп ўқилган