Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси икки ойда қарийб 4 миллиард долларга тенг бўлди

export-importЎзбекистон Давлат статистика қўмитаси телеграм-канали республиканинг 2018 йил дастлабки икки ойидаги ташқи савдо алоқаларига оид рақамларни эълон қилди.

Келтирилган маълумотларга кўра, Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси 2018 йил январь-февраль ойларида 3,9 млрд. АҚШ долларини ташкил қилган.

Жумладан, республика ўтган икки ой ичида 1,5 млрд. АҚШ долларилик маҳсулот ва хизматлар экспорт қилган. Импорт эса, 2,4 млрд. АҚШ долларига тенг бўлди. Ташқи савдо айланмаси сальдоси – минус 939,4 млн. АҚШ доллари.

Шунингдек, Давлат статистика қўмитаси қишнинг икки ойи учун бошқа кўрсаткичларни ҳам эълон қилди. Уларга кўра, республикада чакана савдо товар айланмаси жорий йилнинг январь-февраль ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2,0%га ошди. Аҳоли жон бошига бозор хизматлари ҳажми 632,1 минг сўмни ташкил этди.

 

Энг кўп ўқилган