Ўзбекистон ЖСТга кириш учун 34 та чора-тадбирни амалга оширади

Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига кириши бир неча босқичларда амалга ошади. ЖСТ меъёрларига мувофиқ равишда божхона божларини ўзгартириш, ишлаб чиқариш технологияларини янгилаш, ислоҳотлар ўтказиш, қонунчиликни ўзгартириш керак бўлади.

Узбекистан запланировал 34 мероприятия, чтобы вступить в ВТО2018 йил 13 мартда Ўзбекистонда Осиё тараққиёт банки, Жаҳон банки, АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги, Ўзбекистондаги Европа Иттифоқи делегацияси, Германия Халқаро ҳамкорлик жамияти ва бошқа ташкилотлар иштирокида учрашув бўлиб ўтди.

Ўзбекистоннинг ЖСТга кириши учун кўп йиллик тайёргарлик талаб этилади. Корхоналаримизнинг рақобатбардошлигини ошириш, товарлар сифатини яхшилашга эришиш, бунинг учун техник базани янгилаб, замонавий ишлаб чиқариш технологияларини жорий этиш талаб қилинади.

Товар ва хизматлар бозорига киришни таъминлаш, қишлоқ хўжалигида субсидияларни кенгайтириш, давлат қўллаб-қувватлашини амалга ошириш, шунингдек интеллектуал мулк ҳуқуқи ҳимоясига эътибор бериш керак бўлади.

Икки томонлама ва кўп томонлама асосда халқаро шартномавий-ҳуқуқий базани тайёрлаш, ташқи савдо учун шароитларни халқаро меъёрлар ва қоидаларга мувофиқ ҳолатга келтириш талаб этилади. Бунинг учун Божхона-тариф бошқаруви тизимини такомиллаштириш ва божхона тўловларини оптималлаштириш бўйича ишчи гуруҳ ташкил этилган.

Барча режалаштирилаётган чора-тадбирлар “Йўл харитаси”га киритилган ва 34 банддан иборат. Ҳужжат Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ва Ташқи савдо вазирлиги иштирокида ишлаб чиқилган.

Ташқи савдо вазирлиги бошчилигида ЖСТ билан ишлаш комиссияси шакллантирилди. Комиссия таркибига республика вазирликлари ва идоралари раҳбарлари кирган.

Шу кунга қадар Ўзбекистон савдо-иқтисодий муносабатлар соҳасида 180 дан зиёд муҳим кўптомонлама халқаро конвенциялар ва келишувларга қўшилган.

ЖСТ га кириш – Ўзбекистон ташқи иқтисодий сиёсатининг асосий йўналишларидан бири.

 

Ўхшаш материаллар
Энг кўп ўқилган