Валюта олиб кириш ва олиб чиқиш осонлашади

5000 дан зиёд долларни олиб чиқиш ва 8,6 млн сўмдан ортиқ пулни олиб кириш/чиқиш учун рухсатномани Марказий банк ва унинг минтақавий бошқармаларида олиш мумкин. Ундан кам суммани рўйхатдан ўтказмай олиб кирса-олиб чиқса бўлади.

Ввозить и вывозить валюту станет легчеХорижий ва миллий валютани олиб кириш/чиқиш тартиби соддалаштирилди.

Хорижий валютани олиб кириш/чиқиш қоидалари:

  • Ўзбекистон ҳудудига валютани чекланмаган миқдорда олиб кириш мумкин.
  • Рўйхатдан ўтказмай 5000 долларгача валютани олиб чиқиш мумкин.
  • 5000 доллардан зиёд валютани олиб чиқиш учун рухсат олиш керак бўлади.

Рухсат Марказий банк ва унинг минтақавий бошқармаларида қуйидаги ҳужжатлар асосида берилади:

  • банкдан валюта олингани ҳақида маълумотнома;
  • чет элдан маблағ келиб тушган ҳисобрақамдан валюта ечилгани ҳақида банкдан маълумотнома;
  • чет элдан валюта олиб кирилгани ҳақида божхона декларацияси.

Миллий валютани олиб кириш/чиқиш қоидалари:

  • 8,6 млн сўм (50 минимал иш ҳақи)гача эркин олиб кириш ва олиб чиқиш мумкин.
  • 8,6 млн сўмдан ортиқ маблағ учун рухсат олиш керак.

Рухсат Марказий банк ва унинг минтақавий бошқармаларида берилади.

  • Аризани кўриб чиқиш муддати 10 кундан ошмайди.
  • Рухсатни расмийлаштириш ва бериш учун тўлов олинмайди.

Маълумот учун: 1 энг кам иш ҳақи = 172 240 сўм, энг кам иш ҳақининг 50 баравари  = 8,6 миллион сўм.

 

Ўхшаш материаллар
Энг кўп ўқилган