VISA орқали авиачипталар харид қилиш мумкин

Кейинги босқичда MasterCard, American Express пластик карталари ва бошқа турдаги карталардан фойдаланиш имконини берувчи халқаро тўлов тизими ишга туширилади.

Visa-MWC

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК, ТИФ МБ билан ҳамкорликда авиачипталарни авиакомпаниянинг корпоратив сайти орқали сотилишини таъминлаш бўйича лойиҳанинг навбатдаги босқичини ишга туширди. Унга кўра авиачипта учун тўловларни халқаро банк карталари орқали амалга ошириш мумкин. 10 ноябрдан бошлаб авиачипта учун ҳақни VISA банк карталари орқали тўлаш мумкин.

Кейинги босқичда MasterCard, American Express пластик карталари ва бошқа турдаги карталардан фойдаланиш имконини берувчи халқаро тўлов тизимини улаш кўзда тутилган.

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва Миллий банкнинг бевосита иштирокида, шунингдек, электрон тижоратни ривожлантиришга тўсқинлик қилувчи сабабларни бартараф этиш юзасидан ўтказилган чора-тадбирлар, интерактив хизматларни жорий қилиш учун тегишли шароитларнинг яратилиши ушбу лойиҳанинг қисқа муддатларда амалга оширилишига хизмат қилади.

Интерактив хизматларни кўрсатиш бўйича тадбирлар мажмуасини амалга ошириш “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК қатновларига авиачипталарни дунёнинг исталган нуқтасида сотишга имкон беради.

 

Ўхшаш материаллар
Энг кўп ўқилган