Зангиота ва Қибрай туманларида меҳнат ярмаркалари бўлди

Ярмарка ёшларни иш билан таъминлашга қаратилган.

2_(94)

Бандликни таъминлаш вазирлиги, туман ҳокимликлари ва прокуратура ҳамкорлигида Зангиота туман Озиқ-овқат касб-ҳунар коллежи ва Қибрай туманидаги 2-сон мусиқа ва санъат мактабида навбатдаги ҳудудий “Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркалари” бўлиб ўтди.

Қибрайдаги ярмаркада туманда жойлашган жами 25 та ташкилот, бирлашма, муассаса ва йирик ишлаб чиқариш корхоналар, шунингдек кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари ўзларининг фаолият йўналишларига доир кўргазмалар ҳамда 500 минг сўмдан 1,5 млн. сўмгача ойлик маош бериладиган 380 та бўш иш ўринлари (вакансия) ва “квота” иш ўринлари билан иштирок этишди. Шунингдек ушбу ярмаркада тумандаги 4 та тижорат банки ҳам кредит масалалари бўйича қатнашди.

Ярмарка давомида 25 нафар фуқароларга, жумладан, 15 нафар ёшларга йўлланмалар берилди, 1 нафари ишга жойлашди.

Шунингдек, 56 нафар касб-ҳунар коллежи битирувчисидан банд бўлмаганларига ишга жойлашиш ва ўз бизнесларини очишга кўмаклашиш бўйича тегишли маслаҳатлар берилди.

Бундан ташқари туманда жойлашган касб-ҳунар коллежларининг 3-курс талабалари ҳам иштирок этиб, ўзларига тегишли маслаҳатлар олишди.

Зангиотадаги ярмаркада тумандаги 30 та ташкилот, бирлашмалар, муассасалар ва йирик ишлаб чиқариш корхоналар, шунингдек кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари, қурилиш корхоналари ўзларининг фаолият йўналишларига доир кўргазмалар ҳамда 500 минг сўмдан 1,5 млн. сўмгача ойлик маош бериладиган 256 дан ортиқ вакансиялари билан иштирок этди.

Ярмарка давомида 285 нафар фуқароларга, жумладан, 120 нафар ёшлар, 126 нафар аёллар иштирок этиб, 45 нафарга ишга жойлашиш учун йўлланмалар берилди.

Шунингдек, 90 нафар касб-ҳунар битирувчиларига ишга жойлашиш ва ўз бизнесларини очишга кўмаклашиш бўйича тегишли маслаҳатлар берилди.

 

Ўхшаш материаллар
Энг кўп ўқилган