Келишувга кўра, олий ўқув юртлари ҳамкорликда тадқиқотлар ўтказади, тажриба алмашади.
Шунингдек, ўзбекистонлик қишлоқ хўжалиги соҳаси мутахассислари АҚШ университетида малака оширишади.
Бундан ташқари, АҚШ Қишлоқ хўжалиги вазирлигида ўтказилган музокаралар натижасида томонлар инновацион қишлоқ хўжалиги фанлари соҳасида ҳамкорлик қилишга, аграр соҳага АҚШнинг ресурсларни тежовчи технологияларини жорий этишга келишиб олдилар.
Делегация, шунингдек, Халқаро таълим бўйича Америка кенгашлари – ACIE билан учрашувда икки мамлакат ўртасидаги алоқа, жумладан қишлоқ хўжалиги муносабатларини мустаҳкамлаш чораларини муҳокама қилди.
Музокаралар якунида Мичиган штати Университети ҳамда Тошкент давлат аграр университети, Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалиги механизацияси институти, Андижон ва Самарқанд хўжалик институтлари ўртасида англашув меморандуми имзоланди.