Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт дастури ва Савдо-саноат палатаси мамлакатда аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш учун имкониятлар яратмоқда, бу хақда палата сайтида хабар берилди.
Тадбиркорликни бошлаш ва олиб боришда аёл тадбиркорларнинг эҳтиёжларини аниқлаш муҳимдир, дейилади хабарда. Сўровномада олинган жавоблар асосида аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш бӯйича тавсиялар тайёрланади.
Тадқиқот ташкилотчилари аёллар тақдим этган маълумотларни тӯлиқ махфийлигини таъминлашни бӯйнига оладилар.
Сўров 15-20 дақиқа давом этади. Иштирок этиш учун сайтдаги анкета ҳаволасидан ўтиш зарур.