Ушбу қарор Гаагадаги доимий ҳакамлик суди томонидан чиқарилди.
Қарорга кўра, Москва 1,6 млн еврони кемага етказган зарари, 3 млн еврони бортда бўлган шахсларга етказган моддий ва номоддий зарари учун, 625 минг еврони арбитраж сарф- харажатлари учун, шунингдек 13,5 минг еврони Нидерландия томонидан банк кафолатига сарфланган харажатларни қоплаш учун тўлайди.
Бундан ташқари, Россия қайд этилган барча тўловлар учун фоиз ҳам тўлаши зарур.
«Гринпис Интернэшнл» бош юрисконсульти ҳолатга изоҳ бераркан, шундай дейди: “Адолат сари йўл узоқ бўлишига қарамай, трибунал ҳақиқат тарафдори бўлди ва денгизда, хусусан Арктикада нефть қазиб олинишига қарши тинчликпарвар қаршиликни ёқлади”.
Arctic Sunrise жамоаси 19 сентябрь 2013 йили Россия ҳукумати томонидан Баренц денгизидаги нефть қазиб олувчи платформада, норозилик ҳаракатини амалга оширмоқчи бўлганида қўлга олинган. Кема Мурманскка олиб ўтилиб, бортдаги 30 нафар одам ҳибсга олинган. Уларни аввал қароқчилик, кейинчалик эса безориликда айблашди.
Арбитраж тергови Нидерландия ташаббуси билан 2013 йилнинг октябрида бошланди.
Суд қарорида Россия БМТнинг денгиз ҳуқуқи конвенциясига қарши ҳаракат амалга оширгани ва Arctic Sunriseни Нидерландиянинг хабарисиз ҳибсга олгани ҳамда бортдаги 30 нафар шахсга нисбатан бир томонлама суд тергови бошлаганлигида айбланди.