Қорақалпоғистоннинг Қораўзак туманида маҳаллий хом ашёдан цемент ишлаб чиқарувчи “Karakalpak sement” корхонаси ишга тушди.
Умумий қиймати 40 млн АҚШ доллари бўлган ушбу лойиҳанинг дастлабки босқичида 17 млн долларлик инвестиция ўзлаштирилди. 200 нафардан зиёд аҳоли иш билан таъмнланди.
– Корхонамизнинг умумий қуввати йилига 1,2 миллион тонна цемент ишлаб чиқаришга мўлжалланган, – дейди корхона директори Анвар Шукуров ЎзА мухбирига берган интервьюсида. – Корхона уч босқичда бунёд этилади. Биринчи босқич ниҳоясига етказилди, иккинчи босқич жорий йилнинг охирига қадар амалга оширилади. Ишлаб чиқариш қуввати 2 баробар ортади. Охирги босқич 2018 йилда якунланиб, қўшимча 700 минг тонна маҳсулот ишлаб чиқариш имкони яратилади. Маҳсулотни экспорт қилиш ҳам режалаштирилган.